24 May 2016
19:11 - Кеча Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилган Президент Ислом Карим бугун Россия вазири билан учрашди
Ўзбекистон Президенти Ислом Карим бугун Оқсаройда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигига кўра, учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболи, халқаро сиёсатга доир долзарб масалалар муҳокама этилибди.

Ўзбекистон раҳбари Россия ташқи ишлар вазирини Тошкентга келгани билан табриклабди, шу йилнинг апрель ойида Кремлда Путин билан музокаралари якунларига юксак баҳо бериди ва бу барча йўналишларда ўзаро муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш учун шахсан хизмат қилишини таъкидлабди.

Айтиб ўтиш жоиз, Сергей Лавров ҳам Тошкентга ШҲТ ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этиш учун келган. Хитойлик ҳамкасби каби Ислом Каримни бир хурсанд қилай деб, Оқсаройга кириб ўтган.

Маълумки, Ислом Карим тилга олган Россия Президенти билан Москвадаги учрашув жуда совуқ бўлиб ўтганди. Ҳеч қаерда айтилмаган бўлса ҳам, Путин Ислом Каримдан норози эканлигини очиқча кўрсатгани назарда тутилмоқда эди. Кўринишидан, бугун Ислом Карим Лавров орқали Путинга Россиянинг вассали экани ва шундай бўлиб қолавериши ҳақидаги ваъдаларини яна бир марта такрорлаган.

Кечаги хабаримизда, Ислом Каримнинг Хитой вазири Ван Ин билан учрашуви пайтидаги биргаликда тушган расмлари эълон қилинганидан ҳайронлигимизни билдирган эдик. Бугун ҳамма нарса ўз ўрнига қайтибди. Умумий расм эълон қилинмади.