Кундалик хабарлар - 18 May 2016
07:18Москвада Хованское қабристонидаги жанжалда ўлганлар фақат тожикистонликларми?
Аввалги хабарлардан маълумки, шу йил 14 май куни Москванинг энг катта Хованское қабристонида ҳаммаси бўлиб тахминан 200 киши иштирокида ўзбек-тожиклар гуруҳи билан доғистонлик ва чеченистонликлар гуруҳи ўртасида иш талашиб катта жанжал чиққан, муштлашиш билан бошланган жанжал қурол ҳам ишлатилган урушга айланиб кетганди. Ўша жанжалда аввал 2 киши ҳалок бўлгани айтилди, кейин бу рақам 3 га чиқди. Ярадор бўлганларнинг сони 30-40 атрофида. Баъзи хабарларда полиция 50 кишини, бошқа хабарларда 100 да...
20:40Жуда қизиқ: “Эзгулик” жамияти Президент Ислом Каримга мурожаат билан чиқди
Шу йилнинг 10 майида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримга мурожаат билан чиқди. Мурожаатда президентнинг фуқаролик жамияти барпо этиш борасидаги концепцияси ижобийлиги, аммо амалда унга тескари ишлар бўлаётгани таъкидланади ва айнан шу тескари ишларнинг олдини олиш вазифасини бажармаётган гўёки ҳуқуқ ҳимоячиси Акмал Саидов, Омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев, Марказий Сайлов Комиссияси раиси Мурзоулуғбек Абдусалом...
- 20:08Россия маркетларида ўзбек тарвузи 20 доллардан сотилмоқда
Красноярск ўлкаси супермаркетларида ўзбекнинг чиллаки тарвузи пайдо бўлди ва тарвузнинг килоси 167,25 рубл, саккиз кило келадиган бир дона тарвуз эса 1 минг 300 рубль (20 АҚШ доллари)дан сотила бошланди. Тошкентдаги “Корзинка” маректлар тармоғида эса бу чиллаки тарвузнинг донаси 9300 сўм (қарийб 1,5 АҚШ доллари) сотилмоқда. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Ғарбнинг Россияга санкция қўллаётганидан фақатгина ўзбек миришкори-ю унинг маҳсулотларини Россияга элтаётган олғирлар ютмоқда. Март ойида Ўз...
19:33Болгария ҳукумати раҳбари Ўзбекистонга келди
Бугун Болгария бош вазири Бойко Борисов амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, ташриф чоғида Борисовнинг Ўзбекистон президенти Ислом Карим билан учрашади. Аммо доимгидек учрашувнинг кун тартибига оид маълумотлар йўқ. Маълумотларга кўра, Болгария бош вазири Ўзбекистонга ҳукумат делегацияси билан келади ва турли даражадаги учрашувларни амалга оширади. Сафар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ...
18:48Санкт-Петербургда героин тарқатувчи ҳамюртларимиз ҳибсга олинди
Россия махсус хизматлари тарафидан героин тарқатиш билан машғул бўлган ўзбекистонликлар гуруҳи қўлга олинган. Наркотик моддаларни назорат қилиш федерал хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон фуқаролари бўлган 6 нафар шахс наркотик моддаларни қолдириш усулида тармоқли героин сотишни йўлга қўйишган. Улар асосан тўлов тизимлари орқали маблағларни олиб келишган. Гуруҳнинг барча аъзолари айни вақтда ҳибсда сақланмоқда ва уларга нисбатан тегишли моддалар бўйича жиноий иш очилган.
- 18:11Беш нафар россияликни ўлдирган ҳамюртимиз устидан маҳкама бошланди
Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг сайтида 5 нафар Россия фуқаросини ўлдирганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Сирожиддин Шералиевнинг устидан маҳкама жараёнлари бошлангани ҳақидаги хабар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, Тула вилоят прокуратураси Сирожиддин Шералиевнинг айблов хулосасини суд муҳокамасига юборган. Терговчиларга кўра, 2015 йилнинг 30 майига ўтар кечаси Туланинг Косая Гора қўрғонидаги хусусий уйлардан бирида икки аёл ва 3 нафар боланинг жасади топилган эди. Прокуратура ...
17:49Ўзбекистон ҳукумати жиноят содир этишга рухсат бермоқчига ўхшайди
Ўтган кунги хабарларимизда мамлакатда туридан қатъий назар учувчсиз қурилмалар, яъни дронларни олиб киришни таъқиқлаш ҳақида қонун кучга киргани, мазкур ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилгани хусусида ёзгандик. Яъни, амалдаги Жиноят Кодексига кўра учувчисиз қурилма олиб келган шахс ҳатто 10 йилгача қамалиши мумкинлигини баён этгандик. Аммо бугун вақтли матбуотда пайдо бўлган хабарга кўра, лозим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси дронларни мамлакатга олиб киришга рухсат б...
16:40“Асака” Банкига янги бошқарувчи тайинланди
Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан Азим Ахмедхўжаев “Асака” Банки бошқаруви раиси этиб тайинланди. Банк бошқарувининг аввалги раиси Қаҳрамон Арипов устидан коррупцион жиноятлар билан тергов ҳаракатлари бошланган. Янги тайинланган раис эса шу пайтга қадар Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқарув раиси биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди. “Асака” Банки мамлакатдаги энг ёғли ва коррупцион схемалар пишиқ ўрнатилган молия муассасаларидан бири бўлиб, унга “Ўзавтосаноат” ...
- 16:22Ислом Каримнинг Фуҳуша-2 лақабли қизи Global Gift Жамғармаси мукофоти билан тақдирланди
Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг кичик қизи, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, "Sen Yolg’iz Emassan" Хайрия Фонди ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Васийлик кенгашларининг раиси Лола Каримова-Тиллаева Global Gift Жамғармаси томонидан махсус гуманитар мукофот билан тақдирланган. Бу ҳақда унинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида ёзибди. Унга мукофот Канн шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган маросим вақтида топширилган. Global Gift Foundation вакили Лола Карим...
15:22Ўзбекистон “қора бозор”ида АҚШ долларининг қиймати кескин пасаймоқда, расмий курс ортмоқда
Бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон “қора бозор”ларида АҚШ долларининг қиймати кескин пасайиб кетди. Саррофлар 1 АҚШ долларини 5400 сўмдан харид қилишиб, 5500 сўмгача сотишмоқда. Уларнинг таъкидича, АҚШ доллари қийматининг пасайиши шу йилнинг 1-2 июнь кунлари Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитининг ўтиши билан боғлиқ. Маълум бўлишича, саммит олдидан Ўзбекистон ҳукумати айрим соҳаларда конвертацияга изн берган. Ўзбекистон Марказий Банки эса бугун 2016 йилнинг 17 майидан бошлаб ...