31 May 2016
19:35 - Россия Курил оролларини Японияга ва Қрим билан Донбассни Украинага қайтармоқчи эмас
Ўрисларнинг оммавий ахборот воситалари Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Комсомольская правда” газетасинингс сайтидаги жонли экран орқали айтган гапларни тарқатиш билан машғуллар. Буни тушунса бўлади, чунки, кўринишидан Сергей Лавров Президент Путиннинг топшриғи билан айнан давлат раҳбари даражасида айтиладиган гапларни гапирган.

Сергей Лавров айтган гапларнинг энг муҳими шундан иборатки, Россия Японияга Иккинчи жаҳон уруши пайтида босиб олинган Курил оролларини ва 2 йил аввал тўғридан-тўғри босиб олинган Қримни ва феълан босиб олинган Донбассни Украинага қайтармоқчи эмас.

“Ҳаракат” Агентлиги Украина ва Японияниннг тинч йўллар билан бу ҳудудларни қайтариб олишга умидлари утопия эканлигини аллақачондан бери айтиб келарди. Худди шунга ўхшаб, Россия-Эрон альянси Сурия масаласида орқага чекинмаслигини ҳам айтиб келмоқдамиз. Бу муаммоларнинг ҳаммаси фақат ва фақат уруш йўли билан ҳал қилинади. Бу дегани, биз уруш тарафдоримиз дегани эмас. Биз аччиқ ҳақиқатни гапирмоқдамиз, холос.

Шуни ҳам тан олиш керакки, ҳозирги босқичда Россияни куч билан енгиб бўлмайди. Россия Ғарбнинг санкциялари остида кучини йўқотгунча йиллар ўтиши керак. Аммо, ҳозир ҳам бир нарсалар қилиш мумкин. Бироқ, сўнги йиллардаги воқеалар кўрсатмоқдаги, Ғарб янги политехнологиялар яратишга қодир эмас. Миси чиққан усуллар билан бир нарсага эришиб бўлмаслигини АҚШ ҳам тушунмаяпти.