30 May 2016
19:25 - Ўзбекистон томони қозоқ молиячиларининг чегара ёпилгани ҳақидаги иддаосини масхарабозлик руҳида рад қилди
Sputnik интернет нашрининг ёзишича, Ўзбекистон Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси Қозоғистон билан давлат чегарасидаги ўтказиш пунктини Ўзбекистон томони ёпиб қўйгани тўғрисидаги маълумотни рад қилди. Ҳолбуки, Қозоғистон Молия вазирлиги Ўзбекистон томонининг бир тарафлама чегараларни ёпгани хусусида аниқ-тиниқ маълумот берганди, улар “Ҳаракат”нинг 26 майдаги хабарида ҳам тилга олинган.

Ўзбекистон тарафидан берилган баёнотга кўра, 20 – 22 май кунлари юк автомашиналарини ўтказиш айнан Қозоғистон томонидан техник сабабларга 3 марта тўхтатилган ва бу ҳолатларнинг чегаранинг ёпилишига алоқаси йўқ. “Эҳтимол, бундай публикациялар учинчи кучлар томонидан Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги муносабатларга рахна солиш учун қилинаётгандир. Умид қиламизки, Қозоғистон томони келгусида Ўзбекистон билан чегарадаги ўтказиш пунктларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш учун барча чораларни кўради”, - дейилади масхарабозлик руҳида учинчи куч тилга олинувчи баёнотда.