30 May 2016
19:10 - АҚШ долларининг расмий курси ошди, “қора бозор”даги курси мўътадил

Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 31 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини жорий этди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2924 сўм 63 тийин этиб белгиланди. Бу эса сўнгги марта белгиланган курсга нисбатан 5 сўм 28 тийинга кўпдир.

Хорижий валюталарининг реал қийматларини ифода этувчи “қора бозор”да эса нисбатан турғунлик сақланиб қолмқода. Масалан, кейинги бир ҳафтада саррофлар АҚШ долларини 6000 сўмдан харид қилишиб, эҳтиёжмандларга 6050 сўмдан пулламоқдалар. Яъни бозор курси давлат курсидан 2 баракар катта.

Яқин кунларда долларнинг бозордаги қиймати сақланиб қолади, дейишмоқда саррофлар.