08 February 2017
01:53 - Январь ойидан Ўзбекистондан мева-сабзавот экспорти ҳажми 2 бараварга ошди, сабаби номаълум

Янги йилнинг дастлабки ойида Ўзбекистон хорижга 42 миллион 600 минг долларлик қайта ишланган 31 минг тонна мева-сабзовот маҳсулотларини экспорт қилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига қиёсланганда 2 бараварга кўпдир. Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси маълумотига кўра, 2016 йил январида 20 миллион 700 минг долларлик мева-сабзовот экспорт қилинган экан.

Бугунги кунда Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий харидори Россия бўлиб қолмоқда. Ўтган ҳафтада Россия ва Ўзбекистон расмийлари мева-сабзавот экспорт қилишда фитосанитар талабларга риоя қилиниши юзасидан протокол имзолагандилар.

Аммо, мева-сабзавот маҳсулотлари сотувчиларни яхши маънода нима жин урди, деган саволга ҳеч ким изоҳ бераётгани йўқ. Изоҳ бўлмаса, бу рақамларга ишониш қийин.