09 February 2017
10:16 - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Доналд Трамп ҳам ўз фармонини тўхтатган АҚШ судларини сиёсийлашишда айблади
“Ҳаракат” Агентлиги 5 февралдаги хабарида АҚШнинг янги Президенти Доналд Трампнинг мусулмонларни АҚШга киришини қийнлаштирувчи қарори суд ҳукми билан вақтинча тўхтатилгани, аммо у барибир ғалаба қозонишини ёзар экан, қуйидагича таҳлил ҳам берган эди:

“Аммо, бўлаётган воқеаларнинг ҳуқуқийдан ташқари сиёсий томони ҳам бор. Катта эҳтимоллик билан тахмин қилиш мумкинки, сайловолди кампанияси даврида Трампга қарши чиққан АҚШнинг сиёси элитаси ва оммавий ахборот воситалари шарманда бўлганлари туфайли ғазаб ичидалар ва ҳозир ҳар қандай имкониятдан фойдаланиб Трампга қарши бир нарсалар қилиш учун ҳаракат қилмоқдалар. Улар яна ютқазадилар, чунки, Доналд Трампни америкаликларнинг кўпчилиги қўллаб-қувватламоқда. Бу кўпчилик майдонларга чиқса, уни ҳеч ким тўхтатолмайди.”

Мана орадан 3 кун ўтди. Доналд Трамп Твиттердаги саҳифасида қуйидаги сўзларни ёзди: “Мен суднинг қарорини атайлаб қилинган янглиш қадам деб ҳисобламайман. Лекин, кўринишидан, судлар шунчалик сиёсийлашганки, бизнинг суд системаси учун улар тўғри хулосалар қилолсалар яхши бўларди. Мамлакатимизнинг хавфсизлиги нуқтаи назаридан демоқчиман.”

Биз ҳеч кимдан бизнинг хабарлар ва уларга берилаётган тааҳлилларга ҳурмат билан қарашни талаб қилиш ниятимиз йўқ. Вақти келади, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат”нинг кучини бутун дунё тан олади. Кейин ўзбеклар ҳам шундай қилишга мажбур бўлади.