09 February 2017
01:24 - “Ҳаракат”га келган Қозоғистонда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми ҳақида савол ва жавобимиз

Савол: Козогистонни ЯИМи 220 млрд $ дегандингиз, ман караб кўрсам атиги 124 млрд $ деб езилганку?

Жавоб: Қозоғистонда 2013 йилда ЯИМ 240 млрд атрофида эди. 2014 йили Ғарб Россияга қарши киритган санкцияларидан кейин нефтнинг нархи тушиб кетиши билан Қозоғистонда 2014 йили ЯИМ 218 млрд, 2015 да 173 млрд, 2016 йилда 129 млрд бўлди.

Ўзбекистон Қозоғистондан киши бошига ЯИМ бўйича ҳали ҳам 4 баравар орқада. Биз бу ҳақда ўз хабарларимизда бир неча марта ёздик, ўзимиздаги ортиш эмас, қозоқлардаги тушиш сабабли орамиздаги фарқ камайганидан хурсанд бўлолмаймиз дедик. Аммо, бу рақамларга бироз скептик қараш керак. Масалан, БМТда 2015 йилда Қозоғистонда ЯИМ 216 млрд, Ўзбекистонда 63 млрд доллар деб кўрсатилган.

“Ҳаракат” ўз хабарларида турли халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда аҳвол яхшилиги ҳақида гапирган гаплари ёлғон эканлигини кўрсатиб берди ва ўша халқаро ташкилотларнинг қароргоҳлари жойлашган мамлакатларда мажбуран яшаётганларга, яъни Ўзбекистондаги тазйиқлар туфайли қочиб кетганларга мурожаат қилиб, ўша ташкилотларнинг шарманадасини чиқариш билан шуғулланишга чақирдик. Аммо, улар бу ишни қилмадилар.

“Ҳаракат” эса, бу йўналишда ҳам фаолият олиб борди ва масалан, Латвияда чиқадиган “Балтийский курс” журналининг Бош редактори Ольга Павук, Инвестициялар рентабеллигини ўрганувчи Қозоғистон Агентлигининг Олмата филиали директори Нурлан Маҳмудов ва Лондонда чиқадиган The Economist журналини шундай дабдала қилдикки, улар энди Ўзбекистон номини тига олишга қўрқсалар керак.