09 February 2017
19:15 - Ўзбекларга ёмон хабар: Қозоғистонда жанубдан шимолга кўчадиганлар учун давлат ёрдами жиддий ўлчовда камайтирилади

Мустақилликдан кейин Қозоғистон давлати чет элларда яшайдиган қозоқларнинг Қозоғистонга кўчиб келишини ҳар томонлама рағбарлантиргани, уларга моддий ёрдам бергани ҳақидаги хабарларимизда ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган бир нарсага эътибор қаратгандик. Гап шундаки, ўша чет элдан келаётганларнинг мутлақо кўпчлиги Қозоғистоннинг жанубига, яна ҳам тўғрироғи, ўзбеклар кўп яшайдиган жанбий-ғарб қисмга ерлаштирилганди.

Биз Қозоғистоннинг шимолида аҳоли зичлиги жанубга қараганда бир неча марта кам бўлишига қарамасдан, чет элдан кўчиб келаётганларнинг айнан жанубга ерлаштиришининг сабаби – қозоқлар Совет замондан бери, тахмин қилиш мумкинки, Лубянканинг топшириғи билан, ўзбекларни Қозоғистондан сиқиб чиқариш сиёсатини давом эттириш нияти бўлган. Руслар тарафидан 1896 йили ўтказилган аҳолини рўйхатга олишга кўра, Авлиёота, Туркистон, Чимкент каби шаҳарларда ўзбеклар 95 фоиздан кўпроқ эканлиги аниқланганди. Ҳозир қозоқлар Шимкент деб номини ҳам ўзгартириб олган Чимкент шаҳрида ўзбеклар 15 фоиз атрофида.

Чет эллардан келаётган қозоқларни шундоқ ҳам зичлиги катта бўлган жанубда ерлаштириш хато эканлигини хабарлармизда урғулар экан, бизнинг мақсадимиз Марказий Осиёдаги ҳамма давлатларни Туркистон Бирлигига бирлаштириш эканлигини, шу сабабли ўзбекларни жанубдан сиқиб чиқариш сиёсатини тўхтатиб, айниқса чет элдан келаётганларни шимолий ҳудудларга жойлаштириш энг тўғри йўл эканлигини ҳам таъкидлаган эдик.

Қозоғистонннинг расмий давлат хабар агентлиги Казинформ Меҳнат ва Аҳолини Ижтимоий Ҳимоялаш вазири ўринбосари Биржан Нуримбетовга асослланиб бугун тарқатган хабаридан маълум бўлдики, бу мамлакатда аҳолини шимолга кўчириш бўйича махсус дастур бор бўлиб, бу дастур доирасида кўчаётганларга йўлкира пулини беришдан ташқари, уларга давлат тарафидан текинга уйлар ҳам қуриб берилган экан. Одамлар асосан Жанубий Қозоғистон (Чимкент), Жамбул (Авлиёота), Олмота ва Мангистау вилоятларидан Павлодар, Шарқий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон ва Қўстоной вилоятларига кўчирилган.

Энди бу дастурга ўзгартиришлар киритилибди. Кўчаётганларга йўл кира тўланади, аммо текинга ўй қуриб берилмайди. Тахмин қилиш мумкини, жаҳон бозорида нефтнинг нархи тушиб кетиши туфайли Қозоғистон иқтисоди оғир аҳволда қолгани сабабли, кўчманларга текинга уй қуриб берилмайдиган бўлган. Табиий, бу аҳволда жанубдан шимолга кўчиш жараёни жиддий шаклда сустлашади ва яна тахмин қилиш мумкинки, асосий урғу ўзбекларни сиқиб чиқариш сиёсатига берилади.

Аслида, бу мавзу, муаммо десак ҳам бўлади, фақат ўзбекларни эмас, ҳамма Марказий Осиё халқларини қизиқтириши керак. Бу каби муаммолар келажакда бирлашишдан қочиб бўлмаслигини тан олишга асосланиб ечилиши керак. Ваҳоланки, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари биргаликда учрашиб туриш анъанаси ҳам яратмадилар, ташкилотлашмадилар. Қозоғисто Евросиё Иқтисодий Итифоқи доирасида Россия билан яқинлашиш йўлидан кетар экан, Ислом Каримнинг яккмоховлик сиёсати натижасида Ўзбекистон яккамохов бўлиб бўлди. Шавкат Мирзиё бу масалада ҳам “отаси” Ислом Каримнинг сиёсатини давом эттириш ниятида эканлиги кўриниб турибди.

Қолаверса, ўзбекларнинг ўзини ҳам бундай муаммолар қизиқтирмайди. Миллатимиз Интернетнинг ижтимоий тармоқларини ҳам ахлатхонага айлантириш билан овора. Бошимизда тўнтарилган декча қозондан фарқи бўлмаган дўппи бор экан, бизга бошқа ҳеч нарса керакмасми?