10 March 2017
19:41 - Давлат сифатини йўқотдик: Коллежларнинг 50 фоиз ўқувчилари дарсларга келмаc экан
Оммавий ахборот воситаларига кўра, Ўзбекистоннинг барча туманларидаги касб-ҳунар коллежларида ўқувчилар давомати, рейдлар натижаларига кўра, ўта пастлиги маълум бўлган. Марҳум Ислом Каримнинг шахсий ташаббуси билан юзага келган таълимнинг мазкур бўғини деярли инқирозда. Юздан зиëд ота-онанинг маъмурий жавобгарликка тортилиши¸ ўнлаб ўқитувчилар ва коллеж директорларига хайфсан берилганига қарамай вазиятни ўнглашнинг иложи йўқ. Чунки аксарият болалар тирикчилик важидан юрт ташгқарисига чиқиб кетган ёки мамлакат ичида мардикорликда юрибди.

Матбуотнинг ёзишича, коллежларда журналда исми қайд этилган болалар аслида Россия ва Қозоғистонга ота-оналари билан кетишган. Ҳозирда республика бўйлаб коллежлардаги “ўлик жонларни” фош қилиш жараëни бормоқда. Айниқса, Қашқадарë ва Сурхондарë вилоятларида ўқувчилар деярли келмайдиган коллежлар бор.