10 March 2017
18:33 - Ўзбекистонда 10 000 сўмлик муомалага киритилди, “қора бозор”да АҚШ доллари сапчиди
Бугун мамлакатда 10 минг сўмлик купюралар муомалага чиқди. Бу банкнотларни биринчи бўлиб бўлиб олишга муваффақ бўлган кишилар унинг суратларини ижтимоий тармоқда тарқатмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг қиймати 10 000 сўм бўлган пул белгилари 144 х 78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган.

Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва "10000" рақами кўринишида сув белгиси мавжуд. Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида "Дарча" ва "3D" эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи ҳимоя ипи ўтказилган.

Бу ҳодиса “қора бозор”да АҚШ доллари курсининг кескин ошишига сабаб бўлди. Доиимий “қора бозор”даги доллар курсини эълон қилувчи www.dollaruz.com сайтига кўра, 1 АҚШ доллари 7450 сўмга кўтарилди. Бу эса АҚШ долларининг юзталиги 745 000 сўм бўлди деганидир.