13 March 2017
07:46 - Ўзбекларни нима жин урди: “Ҳаракат”нинг Фейсбукдаги саҳифасини 3 йилда 500 киши ёқтирганди, сўнги 1 ойда яна 140 киши ёқтирибди

“Ҳаракат” Агентлигининг Фейсбукдаги саҳифаси 2014 йилнинг биринчи кунлари қайтадан очилганди. Ҳамма ҳам билавермайдиган ҳақиқат шундан иборатки, бу каби саҳифалар ўқувчиларни қанчалик қизиқтириши, бу саҳифага киргач инглизча “Like” ёки ўзбекча “Yoqdi” тугмасини босганлар сони билан ўлчанади. Тўғри, ҳозир саҳифа эгалари озгина пул сарфлаб Фейсбук маъамуриятига мурожаат қилсалар, улар ҳар қандай саҳифани реклама қилиб, у билан қизиқувчилар сонини орттириб берадилар.

Аммо, саҳифамизда аввал ҳам айтилганидек, “Ҳаракат” ўзининг Фейсбукдаги саҳифасини пул билан реклама қилиш йўлидан воз кечди. Мақсадимиз – Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатининг фундаментал муаммоларини кўтараётган бу саҳифа билан ўзбекларнинг ўзи қизиқишини кутиш эди.

Хўш, нима бўлди? Саҳифамиздаги хабарларни юзлаб, минглаб кишилар ўқишига қарамасдан, 3 йил ичида бизни ёқтирувчиларнинг сони эндигина 500 юзга чиққан эди. Тўғрироғи, бир ойча аввал 500 га чиққан эди. Аммо, охирги ойда ўзбекларни қандайдир жин урди ва бир ойда ичида саҳифамизни ёқтирувчилварнинг сони кескин ошиб, 643 га чиқди.

“Ўзбекларни нима жин урди?” саволига ўқувчиларимиздан жавоб кутамиз.