15 March 2017
21:06 - Тошкентга Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти делегацияси келади, нима қилади?

Тўғрироғи, эртага Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти қошидаги Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари Бюроси раҳбари Михаел Георг Линк бошчилигидаги делегация Тошкентга ташриф буюради.

Маълумотларга кўра, ташриф давомида бу делегация Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги, Марказий Сайлов Комиссияси, Инсон Ҳуқуқлари бўйича Миллий Марказда учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Меҳмонларнинг маҳаллий фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашуви ҳақида маълумот йўқ, дейди мухбиримиз. Ваҳолангки, Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари Бюроси раҳбари Михаел Георг Линк Инсон эркинликлари бўйича дунёда охирги ўринда турган Ўзбекистонга келар экан, авваламбор ҳукуматдан мустақил бўлган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашишни режалаштириши керак эди.