15 March 2017
20:24 - Шавкат Мирзиё қарор берди, “Пойтахт Банк” ташкил қилинади

Ўзбекистон Марказий Банки матбуот хизматига кўра, президент Шавкат Мирзиёнинг қарорига асосан, Тошкент шаҳрида янги "Пойтахт Банк" жамғарма банки ташкил этилади. "Пойтахт Банк" жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жой билан боғлиқ талабларини қондириш, ипотека кредитларини ажратиш, кўп қаватли уйлар қураётган ташкилотларга кредит бериш, кўп қаватли уйларни лойиҳалаштириш ва қуриш жараёнида буюртмачининг талабларини қондириш ҳамда кўп қаватли уйларни қуриш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга лизинг хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади.

Бундан ташқари, дейилади хабарда, хориж сармоядорларини жалб этиш, харидоргир, замонавий ва энергия тежовчи қурилиш моллари ҳамда ускуналар ишлаб чиқарувчи ташкилотларга кредит бериш, универсал тижорат банки сифатида юридик ва жисмоний шахсларга бошқа банк хизматларини кўрсатиш ҳам банкнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Табиий, бу банк ҳам давлатники бўлади, порахўрлик ва корупция ботқоғида қолади. Хусусий банкларга рухсат йўқ, демак, Ўзбекистон қолоқликдан чиқолмайди.