14 March 2017
21:21 - Ростакам яхши хабар: Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг бош консуллиги очилиши мумкин
Бу ҳақда Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко Тошкент вилояти ҳокими Шукрулло Бобоев билан музокаралардан сўнг баёнот берди. Маълумки, Бобоев бошқарган Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербургга ўзаро ижтимоий, иқтисодий ва маданий алоқаларни йўлга қўйиш учун сафар қилганди.

Губернатор Георгий Полтавченконинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда Санкт-Петербург ва Ўзбекистон иқтисодий алоқаларни аста-секин тикланмоқда. Шу тариқа, 2016 йилда Ўзбекистон билан савдо ҳажми 2015 йил билан таққослаганда 35 фоизга ўсган.

Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимининг Татаристон президенти билан бугун ўтган музокараларида ҳам мамлакатимизга сармоялар олиб кириш масалалари муҳокама қилинган ва учрашувларда яхши хабарлар кутилмоқда.