Кундалик хабарлар - 27 July 2017

  • 19:51Тошкентнинг Олмазор туманида ваҳимали ёнғин бўлди

    Бугун Олмазор тумани Байроқтол кўчасида жойлашган “Трест 12” қурилиш корхонаси ҳудудида ичида ёнилғи-мойлаш хомашёси бўлган цистерна ёниб кетди. Тошкентликларни ваҳимагша солган ёнғинга хавфсизлик қоидалари бузилиши сабаб бўлгани, ёнғинда инсоний ҳалокатлар кўрилмаганини айтилмоқда. Тошкент шаҳар ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси вакили ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан зудлик билан бартараф этилганини айтиб, матбуотни тинчлантирди.

  • 19:26Ҳаромий Ислом Карим хотирасига ош тортилдими, демак мавжуд режимнинг Ўзбекистонда жиддий ўзгаришлар қилиш режаси йўқ

    Бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримов ёдини хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди. Ушбу маросимларда одамларга ош тортилди, Қуръон тиловат қилиниб, дуои фотиҳа ўқилди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ана шундай маросимлардан бирида давлат раҳбари Шавкат Мирзиё ҳам иштирок этди. Ана шундай тадбирлар барча вилоятларда уюштирилди. Тадбирлар давомида Ислом Каримнинг янги Ўзбекистонни қуришдаги гўйки жонбозлиги, Шавкат Мирзиён унинг давомчиси экани таъкидланди....

  • 18:10Масхарабозлик давом этмоқда: Хивада шаҳар ва туман ҳокими алмаштирилди. Аслида, мавжуд режим ислоҳот қилиниши керак

    Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатадн ташқари сессиясида Хива тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Эркин Ёқуб Хива шаҳрига ҳоким қилиб ўтказилди. Озод Матёқуб эса туманга янги раҳбар бўлди. Озод Матёқуб шу пайтгача Ўзбекистон Қишлоқ ва Сув Хўжалиги Вазирлигининг пахтачилик ва техник экинлар ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди. Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожон янги ҳокимлар замонида Хиванинг гуллаб кетишини айтди. Аслида, дейди мухбиримиз, Ўзбекис...

  • 09:26Бечора Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатдан ўрганишга бошлабди, аммо ҳали охиригача ўрганмабди

    “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг “Ҳаракат” сайтида кўп марта айтган қуйидаги сўзлари диққатга сазовордир: “Ислом дунёси жаҳоннинг энг қашшоқ ва қолоқ қисмига айланиб бўлди. Агар ҳозир Ғарб ўз эшикларини очса, мусулмонларнинг мутлақо кўпчилиги ўз динидан ҳам воз кечиб, Оллоҳнинг ёрдамида яратилган, ҳамма нарса Оллоҳданку, жаннатсимон Ғарбга кўчиб кетадилар. Бунинг олдини олишнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва аввалабмор...

  • 08:48Халқаро Валюта Фонди Ўзбекистонда валюта ислоҳотларини амалга ошириш имкони мавжудлигини айтибди

    17-24 июль кунлари Халқаро Валюта Фрндининг Альберт Егер раҳбарлигидаги миссияси Ўзбекистонда бир қатор учрашувлар ўтказди. Миссия иқтисодий вазиятни ривожлантириш ва расмий давлат органлари ишлаб чиққан ислоҳотлар режаларини муҳокама қилиш мақсадида келганди. Ташриф якунида шундай баёнот берилибди: “Миссия расмий идораларнинг биринчи галда валюта тизимини ислоҳ қилиш борасидаги режаларини катта мамнуният билан қаршилади... Ислоҳотларни пул массаси ва кредитнинг тез суръатларда ўсиши туфа...

  • 08:16Бечора Ўзбекистонимизнинг валюта заҳираси бор-йўғи 20-25 миллиард АҚШ долларига тенгмиш

    Молия Вазири ўринбосари Мубин Мирзаевнинг баёнотидан англашилишича, Ўзбекистон валюта захираси миқдори 25 миллиард АҚШ долларига яқин. Халқаро пресс-клубдаги матбуот анжуманида Мирзаев бу рақамларни айтишга ваколатли эмаслиги, аммо унинг билишича, бу миқдор 20 миллиардддан 25 миллиард АҚШ долларигача эканини гапирди. Марказий Банк раиси ўринбосари Саидкамол Хўжаев ҳам бундай саволга жавоб беришга ваколатли эмаслигини айтиб, мамлакат захира жамғармаси 2 йиллик импорт учун етарли эканини тасд...

26 July 2017
  • 23:15Ўзбекистон фуқаролари банкларда “қора бозор” курсида доллар харид қила олиши мумкин

    Яқин келажакда жисмоний шахсларга бозордаги талаб ва таклифлардан келиб чиқиб белгиланган курсларда валюта харид қилиш ёки сотиш имконияти тақдим этилади. Бу ҳақда Марказий Банк раисининг биринчи ўринбосари Саидкамол Хўжаев Халқаро пресс-клубнинг бугунги сессиясида баёнот бергани Кун.уз сайтида хабар қилинди. Хўжаевга кўра, баъзи банкларга юридик шахслар билан валютани бозор нархларида олди-сотди қилишга рухсат берилган ва бу - валюта бозорини либераллаштириш томон ташланган илк қадамлардан б...

  • 18:07Алишер Усмон аввал Тошкентда Ислом Маданияти Маркази қурилишига ҳомийлик қилмоқчи, кейин илм-фан ривожланишига ҳам ҳисса қўшмоқчи, нега тескариси эмас?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом Маданияти Марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилишича, Ислом Маданияти Маркази бинолари қурилишига россиялик миллиардер, асли ўзбекистонлик Алишер Усмон ҳомийлик қилиши кўрсатиб ўтилган. “Марказнинг маъмурий ва асосий биноларини қуриш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар машҳур ватандошимиз, россиялик тадбиркор Алишер ...

  • 17:41Шавкат Мирзиё Тошкент пропискаси нархини белгилади, аммо янги саволлар туғилиши табиий

    Ўзбекистон ҳукумати Тошкентга вилоятдан келганлар, хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга пойтахтдан уй сотиб олишга расман рухсат берди. Шу йилнинг 19 июлида қабул қилинган президент қарорига кўра, вилоятлардан келганлар пойтахтда янги қурилган ёки қурилаётган уйлардан энг кам иш ҳақининг 2500 баравари (375 437 500 сўм ёки 93 000 АҚШ доллари) га тенг бўлган нархда уй сотиб олган тақдирда Тошкентга пропискага қўйилади. Уй олди-сотдисини нотариал расмийлаштириш учун уй нархининг 5 фоизи миқ...

  • 17:08Қизиқ ва тушунарли: АҚШ Россияга қарши киритиладиган янги санкциялардан Европа ташвишга тушмоқда. Ўзбекларга нима?

    Кеча АҚШ Конгрессининг қуйи палатаи – Вакиллар Уйи Россияга қарши янги санкциялар киритиш қонуни лойиҳасини маъқуллаган эди. Бу қонун кучга кириши учун уни Сенат ҳам маъқуллаши ва Президент имзолаши керак. Аммо, АҚШ Конгрессидаги оби-ҳаво бу қонун кучга кириши аниқ эканлигини кўрсатмоқда. Бу қоун лойиҳаси муҳокама қилинишга бошланган кунларданоқ баъзи Европа давлатлари ўз безовталикларини билдирган эдилар. Безовталикнинг сабаби – бу санкциялар Европа Иттифоқига кирувчи давлатларнинг...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону