27 July 2017
19:26 - Ҳаромий Ислом Карим хотирасига ош тортилдими, демак мавжуд режимнинг Ўзбекистонда жиддий ўзгаришлар қилиш режаси йўқ
Бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримов ёдини хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди. Ушбу маросимларда одамларга ош тортилди, Қуръон тиловат қилиниб, дуои фотиҳа ўқилди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ана шундай маросимлардан бирида давлат раҳбари Шавкат Мирзиё ҳам иштирок этди.

Ана шундай тадбирлар барча вилоятларда уюштирилди. Тадбирлар давомида Ислом Каримнинг янги Ўзбекистонни қуришдаги гўйки жонбозлиги, Шавкат Мирзиён унинг давомчиси экани таъкидланди.

Ҳамма биладики, Лубянканинг агенти Ислом Карим мустақилликнинг бош душмани бўлган, ўзбек тилини давлат қилиш ва Ўзбекистонни тўла мустақилликка эриштиириш талаблари билан тинч митингларга чиққан ўзбекларни калтаклатган ва қаматган ҳаромийдир. Ҳатто Совет замонида ҳам Марказий Осиёнингн энг кучли республикаси бўлган Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллати Ислом Карим президент бўлган йиллари аянчли аҳволга тушди. Мииллионга яқин ўзбеклар бир бурда нон қидириб Россияга бориб, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланмаган ҳолда қуллардек ишлайдиган мардикорларга айландилар. Ўзбек профессорлар рус ва қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга туширилди.

2010 йили бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбекнинг қиз ва аёлларини подалашиб зўрлаганда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда, Ислом Карим Лубянканинг топшириғи билан Ўзбекистонда яратган тожиклар режими ҳамма тешикларини қисиб ва ичида чапак чалиб ўтирди.

Шундай ҳаромийнинг хотираси абадийлаштирилаётган ва унинг хотирасига ош берилаётган бўлса, демак, Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди. Ўзбек халқининг катта қисми бир бурда нон учун Россияда мардикорлик қилиб, қуллардек яшашни давом эттиради. Аҳволни фақат мухолифат ўзгартириши мумкинлиги кўриниб бормоқда.