27 July 2017
18:10 - Масхарабозлик давом этмоқда: Хивада шаҳар ва туман ҳокими алмаштирилди. Аслида, мавжуд режим ислоҳот қилиниши керак
Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатадн ташқари сессиясида Хива тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Эркин Ёқуб Хива шаҳрига ҳоким қилиб ўтказилди. Озод Матёқуб эса туманга янги раҳбар бўлди.

Озод Матёқуб шу пайтгача Ўзбекистон Қишлоқ ва Сув Хўжалиги Вазирлигининг пахтачилик ва техник экинлар ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди. Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожон янги ҳокимлар замонида Хиванинг гуллаб кетишини айтди.

Аслида, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон инсон ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимояланиши, яъни демократия даражаси бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан иккинчи ўринда экан, ҳеч қандай кадр алмаштириш билан мамлакатимизни аянчли аҳволдан олиб чиқиб бўлмайди. Бу аҳволдан чиқиш учун Ўзбекистонда авваламбор фундаментал сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш лозим.