27 July 2017
08:48 - Халқаро Валюта Фонди Ўзбекистонда валюта ислоҳотларини амалга ошириш имкони мавжудлигини айтибди

17-24 июль кунлари Халқаро Валюта Фрндининг Альберт Егер раҳбарлигидаги миссияси Ўзбекистонда бир қатор учрашувлар ўтказди. Миссия иқтисодий вазиятни ривожлантириш ва расмий давлат органлари ишлаб чиққан ислоҳотлар режаларини муҳокама қилиш мақсадида келганди. Ташриф якунида шундай баёнот берилибди:

“Миссия расмий идораларнинг биринчи галда валюта тизимини ислоҳ қилиш борасидаги режаларини катта мамнуният билан қаршилади... Ислоҳотларни пул массаси ва кредитнинг тез суръатларда ўсиши туфайли вужудга келувчи инфляция босими шароитида ўтказишга тўғри келади. Шу муносабат билан миссия Ўзбекистон Марказий Банкининг пул-кредит сиёсатига қатъий тус бериб, қайта молиялаш ставкасини 9 фоиздан 14 фоизга оширганини қўллаб-қувватлайди.

Гарчи банк тизимида етарли миқдорда буфер захиралари бўлса-да, ликвидлик ва кредитлар ликвидлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган эҳтимолий мураккабликлар хавотирларга сабаб бўлмоқда. Шу сабабли расмий идоралар давлат томонидан назорат қилинадиган банкларни қайта сармоялашга доир эҳтиёт чораларини кўришди. Ликвидлик меъёрларини ошириб, ЎзМБнинг ликвидлик ва банклар муаммоларини ҳал этиш борасида қўллайдиган қоидаларни қайта кўриб чиқиб, мослаштиришди. 2017 йил бошидан буён эҳтиёткорлик билан солиқ-бюджет сиёсати олиб борилмоқда. Давлат бюджетининг профицити жорий прогнозларга кўра, ЯИМниг 0,2 фоизини ташкил этади. Шунга кўра, янги валюта курси тартиби ва пул-кредит сиёсати мувофиқлигини таъминлаш мақсадида 2018 йилги солиқ-бюджет сиёсатининг қатъийлиги сақлаб қолиниши керак.”

Ўзбекистон матбуотида халқаро молиявий ташкилотларнинг Ўзбекистондаги аҳвол тўғрисида берган ижобий баҳолари кўп марта эълон қилинган, дейди мухбиримиз. Ваҳолангкки, Ўзбекистонда ўртача ойлик Ғарб мамлакатларини қўйиб туринг, Россия ва Қозоғистондан кўп марта кам. Демак, бундай баҳолар берилганига ишониб бўлмайди