Кундалик хабарлар - 21 July 2017
- 21:30Ўзбекистон фуқаролари қурол олиб юришлари мумкин бўлади
Миллий қонунчилик базасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Репсбуликасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонун лойиҳасида фуқароларга ўзини ҳимоя қилиши учун қуролга эга бўлиш ҳуқуқи берилиши акс этган. Ўзини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида қуролни фуқарллиги бўлмаган шахслар ёки хориж фуқаролари ҳам сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлишади. Лойиҳада айтилишича, фуқаролар, хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида газли тўпп...
17:43Туркиянинг онамухолифат партияси Ражаб Эрдўғон ва Фатхулла Гулен қардошлар эканлигини исботловчи ҳисобот тайёрлади
Бу мамлакатда асосий мухолифат, яъни онамухолифат ташкилоти бўлган Жумҳурият Халқ Партияси (ЖҲП) 2016 йил 15-чидан 16-чи июлга ўтар кечаси уюштирилган давлат тўнтаришига уриниш воқеасини ўрганиш мақсадида Туркия Буюк Миллат Мажлиси тарафидан тузилган махсус Комиссияга ўша воқеалар бўйича ўз ҳисоботини берди. Бу ҳақда “Жумҳуритя” газетаси кеча хабар тарқатди. Тахминан 70 саҳифалик бу ҳисоботда Президент Ражаб Эрдўғоннинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) фатхулла-гуленчилар билан аз...
- 22:40Учкўприкликлар президентнинг ҳақоратланганини иддао қилишмоқда
Бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистон Респбулкаси президентининг виртуал қабулхонаси ва Адлия вазирига мурожаат қилиб, жиноят ишлари бўйича Риштон тумани суди судьяси Ниёзали Пайғом томонидан мамлакат президенти Шавкат Мирзиёнинг ҳақоратланганини иддао қилишмоқда. Президентнинг шаън ва қадр-қиммати топталганини таъкидлаётган фуқаролар унинг жавобгарликка тортилиши сўрашмоқда. “Биз фарғоналик таниқли тадбиркор Зиябиддин Сидиқов устидан сохталаштирилган, сценарий асосида олиб борилаётган сохта суд м...
21:38Путин ўзича айёрлик қилиб, машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Людмила Алексееванинг зиёратига борди
Россия президенти Владимир Путин нафақт Россияда, балки дунёда таниқли ҳуқуқ фаолларидан бири Людмила Алексеевани 90 ëшга тўлиши билан шахсан табриклаш учун фаолнинг хонадонига борди. Яқин келажакдаги президентлик сайловларида Путиннинг иштирокини танқид қилиб келаётган аёлга: “Мен сизга кўп-кўп йиллардан бери сизни жуда яхши кўрадиган¸ сиздан жуда миннатдор халқ учун қилган барча хизматларингиз учун ўз миннатдорлигимни билдираман. Одамлар хизматига бағишланган ҳаëтингиз учун россияликлар сиздан...
20:44Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан давлат хизматчилари ҳақидаги қонун лойиҳаси тайёрланди. Ундан фойда бўладими?
Мазкур ҳужжат талабларига кўра, янги ходимлар давлат тузилмаларига ишга қабул қилиш қатъий тартибга солинган танлов асосида амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳасида сидқидилдан меҳнат қилаётган мансабдор шахсларни рағбатлантириш механизми ҳам инобатга олинган. Бундан ташқари, қонун лойиҳасида давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларини ва коррупцияга қарши курашиш масалаларини ҳам қамраб олади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Азиз Абдухакимнинг фикрига кўра, қонун лой...
- 20:16Яхши хабар: Петербургда Ўзбекистонинг бош консуллги очилади
Россиянинг Санкт - Петербург шаҳрида келаси икки ой ичида Ўзбекистон Бош консулхонаси ташкил этилади. Шавкат Мирзиёнинг интернетдаги сайтида ёзилишича, бу борадаги қарор 19 июлда имзоланган. Ўзбекистон айни дамда Россияда иккита дипломатик ваколатхонага Москвадаги элчихона ва Новосибирскдаги Бош консулхонага эга. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов апрель ойида Россияда яна 5та консулхона очилиши ҳақида маълум қилганди. Шунингдек, бир ой муқаддам Ў...
19:29"Invest Finance Bank" долларни еврога алмаштириб бермоқда
Шу йил бошида ташкил этилган «Invest Finance Bank» Европа мамлакатларига саëҳат қилувчиларга қулайлик яратиш мақсадида АҚШ долларини Марказий Банк белгилаган кросс-курс бўйича еврога айлантириш акцияси ўтказмоқда. Банкнинг Facebook саҳифасига кўра, бу акция давомида долларини еврога айлантирмоқчи бўлган жисмоний шахслар 1000 сўм тўлаш орқали валюта алмаштиришлари мумкин. “Бугун Марказий Банк белгилаган кросс-курс бўйича 500 долларни атиги 1000 сўмлик тўлов билан 438 еврога алмашлаб берамиз. ...
- 18:05“Бирлик”чи Дайнов Ташановнинг ўғли докторлик диссертациясини ҳимоя қилди
Кеча Ўзбекистон Миллий Университетида сафдош дўстимиз, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Дайнов Ташановнинг ўғли, 36 яшар Абдухолиқ фалсафа фанидан докторлик илмий ишини ҳимоя қилди. “Миллий ўзликни англаш” мавзуидаги иш илмий ҳайъатнинг аксарият қисми томонидан маъқулланди. Ёш олимнинг миллий фанимиз равнақи йўлидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.
06:39Туркиянинг Ўзбекистон МХХси каби бўлган МИТининг раҳбари 2 марта Фатхулла Гулен билан учрашган экан, у ҳам фатулла-гуленчими?
Туркиянинг Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) 1965 йилдан бошлаб Миллий Истиҳборот Ташкилоти (МИТ, истиҳборотнинг русчаси – разведка) деб ном олган. Унинг раҳбари расман нима учундир «директор» эмас, «ўринбосар» деб аталади. 2010 йилдан бери МИТнинг раҳбари бўлган Ҳақан Фидан ҳақида 2016 йил 15-чи июлдан 16-чига ўтар кечаси фатхулла-гуленчилар тарафидан уюштирлаётгани иддао этилаётган давлат тўнтаришига уринишдан кейин турли гап-сўзлар пайдо бўлди. Хабарларда айтилиши...
- 22:33ЕИ – Ўзбекистон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларда инсон ҳақлари масаласи ҳам муҳокама қилинибди. Хўжа кўрсингами?
"Ўзбекистон - Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши кеча Брюсселда бошлангани, йиғилишда қатнашиш учун ташқи ишлар вазирмиз Абдулазиз Комилу ерга боргани ҳақида хабар берар экан, шу йиғилишда Европа Иттифоқи Ўзбекистонга боғдорчиликни ривожлантиришда ёрдам бериши ҳақида битим имзолангани устидан “Ўзбекистоннинг муаммоси боғдорчиликми?” деб кулган эдик. Кейинги хабарларга кўра, йиғилишда фақат боғдорчилик масаласини кўриш билан чекланмаган. Ислом Карим вафотидан сўнг ўтказ...