27 July 2017
19:51 - Тошкентнинг Олмазор туманида ваҳимали ёнғин бўлди
Бугун Олмазор тумани Байроқтол кўчасида жойлашган “Трест 12” қурилиш корхонаси ҳудудида ичида ёнилғи-мойлаш хомашёси бўлган цистерна ёниб кетди. Тошкентликларни ваҳимагша солган ёнғинга хавфсизлик қоидалари бузилиши сабаб бўлгани, ёнғинда инсоний ҳалокатлар кўрилмаганини айтилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси вакили ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан зудлик билан бартараф этилганини айтиб, матбуотни тинчлантирди.