26 July 2017
17:41 - Шавкат Мирзиё Тошкент пропискаси нархини белгилади, аммо янги саволлар туғилиши табиий
Ўзбекистон ҳукумати Тошкентга вилоятдан келганлар, хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга пойтахтдан уй сотиб олишга расман рухсат берди. Шу йилнинг 19 июлида қабул қилинган президент қарорига кўра, вилоятлардан келганлар пойтахтда янги қурилган ёки қурилаётган уйлардан энг кам иш ҳақининг 2500 баравари (375 437 500 сўм ёки 93 000 АҚШ доллари) га тенг бўлган нархда уй сотиб олган тақдирда Тошкентга пропискага қўйилади. Уй олди-сотдисини нотариал расмийлаштириш учун уй нархининг 5 фоизи миқдорида давлат божи тўланади.

Хориж фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга эса мамлакатда яшаш рухсатномаси бўлган тақдирда Тошкентда янги қурилган уйлардан 150 минг доллардан кам бўлмаган нархдаги уйларни сотиб олишига рухсат берилди. Бу ҳолатда нотариал расмийлаштириш учун уй нархининг 10 фоизи миқдорида давлат божи тўланади. Бунда Уй олди–сотдиси билан боғлиқ барча молиявий масалалар банклар орқали амалга оширилиши шарт бўлади.

Умуман олганда, бу яхши хабар. Аммо, ўртача ойлик 90 доллар бўлган Ўзбекистонда қўл-оёқдаги бармоқлар билан санаса бўладиган вилоятлик ўзбеклар Тошкентда 93 минг долларидан кам бўлмаган нархда уй сотиб ололадиларку!