Кундалик хабарлар - 12 October 2017
20:02Шавкат Мирзиё АҚШга янги элчи тайинлади - Жавлон Ваҳоб, қизиқ, у қачон улоқтирилади?
“2017 йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жавлон Ваҳоб Тошкентдан Нью-Йоркка жўнаб кетди. У илгари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг 1-ўринбосари лавозимида ишлаган”¸ дея хабар қилди Ўзбекистон Тшақи ишлар вазирлиги. У 4 йил муқаддам Ташқи Ишлар Вазири ўринбосари этиб тайинланган. Бунгача эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва Минтақавий Тадқиқотлар Институти директори лавозимида ишлаг...
18:38Сенсация: АҚШ ЮНЕСКОдан чиқиш қарорини олди, навбат БМТдан ҳам чиқишми? “Ҳаракат”: Тўғри, дунё катта ўзгаришларга муҳтож, ўзбеклар лидерлик ролини тиклаши шарт!
Reuters Агентлиги АҚШ 2018 йилнинг 31 декабридан БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари билан шуғулланадиган ЮНЕСКО ташкилотидан чиқиш қарори олганини очиқлади. Хабарда айтилишича, АҚШ бу қарорни Исроил билан айни замонда чиқарибди, сабаб сифатида бу ташкилотда Исроил ва АҚШга қарши кайфиятлар кучаяётгани айтилибди. Трамп ҳокимиятга келгандан бери АҚШ давлати Транс-Тинчокеани доирасидаги савдо музокараларидан ва Париж Иқлим Шартномасидан чиққанлиги, Исроилга қарши кайфиятлар борлиги туфайл...
20:15МДҲнинг саммити Сочида бўлиб ўтди, тилга олишга арзийдиган нарса бўлмади
Бугун Сочи шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдустлиги ташкилотининг расман МДҲ Давлат раҳбарлари Кенгаши мажлиси деб аталадиган йиғилиши бўлиб ўтди. Табиий, Шавкат Мирзиё ўша ерда. У саммит доирасида Россия ва Белорусия президентлари билан алоҳида учрашувлар ўтказди. Маълумки, бу ташкилотга собиқ СССРдаги болтиқбўйи жумҳуриятлари ва Гуржистондан бошқа ҳамма давлатлар киради. Аммо, Украина расман аъзо бўлса ҳам, Москва Қримни босиб олгандан бери унинг йиғилишларида иштирок этмайди. Бугунги саммитга ...
07:15Шавкат Мирзиёнинг аҳмоқона қарори: Фермерлар самарасиз фойдаланилган ерлардан маҳрум қилинади. “Ҳаракат”: Ерни хусусийлаштириш керак
Мамлакатимизнинг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай изоҳсиз хабар қилишича, Президент Шавкат Мирзиё 9 октябрь куни фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини гўёки тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолабди. Бу фармонда, фермерлар ихтиёридаги 480 минг гектардан ортиқ томорқа экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги паст даражада қолаётгани танқид остига ол...
07:12Туркия исломлашиш ва шармандалик йўлида: Яқинда тўла яланғоч ҳолда жинсий алоқа қилиш тақиқланади
Ҳозир ҳокимиятдаги фанатик исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси одамларнинг ҳаётини ҳамма тарифини исломлаштириш йўлидан кетмоқда. Отатурк замонида тақиқланган ҳижоб расмийлаштирилди. Мактабларда динни мажбурий ўқитиш қонунлаштирилди. Туркияда ҳокимиятдагилар тарафидан уюштирилган баҳслардан кўриниб турибдики, яқинда эр-хотиннинг уйланиши - давлат органлари тарафидан расмийлаштирилмайди, имомлар тарафидан никоҳ ўқиш билангина чекланади. Бундан кейинги бўладиган ишларни ҳам ҳозирданоқ к...
02:10“Бирлик”нинг даҳшатли митингларидан қўрқиб кетиб Ислом Карим ёптирган Тошкентдаги проспект қайта очилди. “Бирлик” буни олқишлайди!
Кеча эрталаб Тошкентда Шароф Рашидов кўчасининг Жасорат монументидан Мустақиллик майдонига олиб чиқадиган қисми транспорт ҳаракати учун қайтадан очилди. Аввал дарахт кўчатлари ўтқазилган йўлни қайта тиклаш ишлари 3 октябрь куни бошланган эди. Ўзбекистоннинг қўғирчоқ ахборот воситалари тилга олмаётган нарса шуки, ҳозир расмий номи “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси бўлган, аммо у йилларда ҳамма “Бирлик”деб таниган ташкилот аввал ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш талаби ...
01:13Киевда Украина ва Туркия президентлари учрашдилар, жиддий ишлардан ташқари масхарабозлик ҳам етарлича бўлди
Кеча Киевга расмий ташриф билан келган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон украиналик ҳамкасби Петр Порошенко билан музокралар олиб борди, уларнинг иштирокида бир қатор ҳужжатлар имзоланди, сўнгра икки президент биргаликда матбуот конференцияси ўтказдилар. Шу матбуот конференциясида айтилишича, икки мамлакат ўзаро савдони 10 млрд долларга чиқариш, икки томонлама солиқни бекор қилиш каби масалаларда келишишибди. Аммо, масхарабозлик деб баҳоласа бўладиган гаплар ҳам матбуот конференциясида айтил...
08:43Ўзбекистон ва Россия қўшинлари биргаликда машғулотлар ўтказибдилар, ишларимиз чатоқлашмайдими??
Бир неча кун аввал рус хабар агентликлари Ўзбекистон ва Россия Қуролли Кучлари ҳамкорлигидаги ўқув машқлари Жиззах вилоятида бошлангани ҳақида хабар тарқатганларида, Ўзбекистон ахборот воситалари бу ҳақда хабар ҳам бермаслар керак, деб ўйлаган эдик. Янглишибмиз, давлатимизнинг ЎзА агентлиги бу ҳақда ўта қисқа хабар тарқатиб, рус ва ўзбек аскарлари қандайдир бузғунчи кучларни батамом яксон қилиш бўйича тегишли усуллар ишлаб чиқишгани, тоғли ҳудудларда ноқонуний қуролланган кучларни йўқ қилишга қ...
- 06:10АҚШ туркларга виза беришни тўхтатди, Туркия масхарабозлик мисилламаси (алам олиш) эълон қилди
Авваламбор, яна бир марта эслатмоқчимизки, туркча “мисиллама” деган сўз қарши тарафнинг биронта ҳаракатига - унга яраша ёки мос равишда қасд олиш билан жавоб беришни, баъзи ҳолларда, алам олишни англатади. Ўзбеклар “мисиллама” сўзини турклардан қабул қилсалар ёмон бўлмасди. Хабар эса қуйидагича. Бир неча кун аввал АҚШнинг Истанбулдаги консулхонасида ишлайдиган бир турк ватандоши фатхулла-гуленчилик айби билан турклар тарафидан ҳибсга олингандан кейин, ўткан куни АҚШнинг ...
- 01:33Қирғизистон президентини ҳам Нурсултон Назарбой белгиламоқчи, қирғизлар ғазабда, Шавкат Мирзиё қаерда? “Ҳаракат” нима дейди?
15 октябрда Қирғизистонда президент сайловлари бўлишини “Ҳаракат” биларди, аммо бирон марта уни тилга ҳам олмаган эди. Нимага? Ўзбекларга нисбатан давлат даражасида фашистик сиёсат олиб борилаётган Қирғизистонда фашист номзодлар ўртасида гўёки президентлик пойгаси бўлмоқда. Ким ютишидан қатъий назар, Қирғизистонда фашистик режим давом этаверади. Бу режимни қирғизлар ёқтирадилар, шундай экан, сайловда ҳеч нарса ўзгармайди. Қирғиз фашизмини жазолаб, бу мамлакатни фашизмдан тозалай олди...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Саломов Ахмаджон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведенияЧитать дальше...