10 October 2017
07:12 - Туркия исломлашиш ва шармандалик йўлида: Яқинда тўла яланғоч ҳолда жинсий алоқа қилиш тақиқланади
Ҳозир ҳокимиятдаги фанатик исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси одамларнинг ҳаётини ҳамма тарифини исломлаштириш йўлидан кетмоқда. Отатурк замонида тақиқланган ҳижоб расмийлаштирилди. Мактабларда динни мажбурий ўқитиш қонунлаштирилди. Туркияда ҳокимиятдагилар тарафидан уюштирилган баҳслардан кўриниб турибдики, яқинда эр-хотиннинг уйланиши - давлат органлари тарафидан расмийлаштирилмайди, имомлар тарафидан никоҳ ўқиш билангина чекланади.

Бундан кейинги бўладиган ишларни ҳам ҳозирданоқ кўриш мумкин. “Жумҳурият” газетаси хабар беришича, TV5 телеканалида чиқиш қилган илоҳиятчи олим, фан доктори, профессор Жеват Акшит (Cevat Akşit - расмда) шундай дебди: “Жинсий алоқани эшаклар каби қип ялангоч ҳолда қилманг. Чунки, ҳамма нарсани фаришта ва шайтонлар кузатади. Қип-яланғоч бўлсангиз, фаришталар у ердан чиқиб кетади. Демак, ўша пайтдаги жинсий алоқдан юзага келадиган ҳомиладан туғилган фарзандингизни шайтон урган бўлади.”

Ҳеч қандай шубҳа йўқки, Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон жинсий алоқаларни эшаклар каби ялонғич ҳолда қилишни тақиқлашга тайёрланмоқда.

Шу муносабат, бундан 15 йилча аввал бўлган бир воқеани эслаш керак.

Бу воқеани эслашни 28 йил аввалги бошқа воқелардан бошлаш керак бўлади. 1989 йили Ўзбекистондаги демократик мухолифатни Лубянканинг топшириғи ва ёрдами билан Ислом Карим раҳбарилигида яратилаётган тожиклар режимига сотган ёзувчилар гуруҳининг раҳбари Салой Мадамин Ислом Каримдан 53-54 сонли иккита квартира олди ва кейинчалик унинг пешонасига сотқинликнинг символи бўлган “53-54” лақаби ёпиштирилди. У ўша пайтда ўзининг раислигида “Эрк” партияси тузишгача борди. Аммо, Ислом Карим уни “Бирлик”ни заифлатишда ишлатиб бўлиб улоқтиргандан кейин, у Истанбулга келди ва аввалига “Эрк” газетаси ва “Эркинюрт” Интернет нашри чиқаришга бошлади. Иккаласи ҳам узоққа бормасдан бекилиб кетган.

Аммо, 15 йилча аввал ўша нашрда битта қизиқ хабар пайдо бўлди. Нимамиш, немис олимларининг илмий тадқиқотларига кўра, эркаклар аёлларнинг сочини кўрса, уларнинг жинсой туйғулари жонланармиш. Демак, Ислом динида аёллар ҳижоб кийишга мажбур қилиниб, сочларини эркаклардан бекитишининг ИЛМИЙ АСОСЛАРИ бормиш. Қаранг динимизнинг ақидалари қандай илмларга асосланганмиш.

Ана ўшанда “Ҳаракат” уларга шундай жавоб берган эди: “Эй, аҳмоқлар, ҳар қандай диннинг асослари догмалардан, яъни исбот талаб қилмайдиган ақидалардан иборат. Агар ҳар бир догма/ақидани илмий асослаш билан шуғуллансаларинг, шундай кун келадики, Оллоҳнинг бор-йўқлигини ҳам илмий исботлаш кун тартибига чиқади, ўша куни дин ўлади.”

Эрдўғон раҳбарлигидаги фанатик исломчилар олиб бораётган сиёсат, жумладан, қип-яланғоч ҳолда жинсий алоқа қилиш керакмаслигини илмий исботлашга уриниш ҳам Ислом динимизни ўлимга судрашдан бошқа нарса эмас. Эй, бечора ва аҳмоқ ислом олимлари дегинг келади.