Кундалик хабарлар - 16 October 2017

  • 06:16Олигарх эмас, оддий миллиардер Алишер Усмон ўз самолётини Шавкат Мирзиёга ижарага берибди, совға қилса тўғрироқ бўлмасмиди?

    “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” миллий авиакомпанияси тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг парвозлари учун Россияда истиқомат қилувчи ўзбек аслли милиардер Алишер Усмоннинг самолёти ижарага олинибди. Маълум бўлишича, бир муддат аввал ҳукумат томонидан давлат раҳбарининг узоқ масофаларга парвоз қилиши мақсадида эҳтимолий ижара учун бир нечта самолётлар вариантларини ўрганиб чиқиш ва танлаб олишга топшириқ берилган экан. "Қулайлик, хавфсизлик ва техник тайёрлик ну...

15 October 2017
  • 08:16Украинада русларга қарши чиққан қўзғолончиларни хотирлашди, Ўзбекистонда туркистон-легиончиларини қачон хотирлашади?

    Маълумки, СССР замонида 23 февраль “Совет Армияси ва Ҳарбий-денгиз флоти” куни сифатида байрам қилинарди. Ҳозир рус, белроус, тожик ва қирғизлар бу кунни “Ватан Ҳимоячилари Куни” сифатида байрам қилишга ўтишган. Русларни, балки, белорусларни ҳам тушуниш мумкиндир, чунки айнан 1918 йил 23 февралда руслар ўша паайтдаги ўта мураккаб вазиятда, бунинг устига, ҳали ҳам давом этаётган 2-чи жаҳон уруши доирасида, Россияни босиб олиш остонасида бўлган немисларга қарши жиддий ҳарбий қаршиликлар кўрсатишг...

13 October 2017
  • 22:06Кўп қаватли уйларда яшовчилар ўзларича анттенна ва кондиционерлар ўрната олишмайди

    Мамлакат парламентининг қуйи палатаси депутатлари "Кўп квартирали уйларда турар жойлардан, умумий мулкдан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисида" қонун лойиҳаси ишлаб чиқишди. Спутник нашрига кўра, бугунги кунда кўп қаватли уйларда турар жойлардан фойдаланишни тартибга солувчи аниқ нормалар бўлмаганлиги туфайли кўплаб муаммоли вазиятлар юзага келмоқда. Бунинг натижасида санитария ва умумий мулкдан фойдаланиш қоидалари бузилмоқда. Кўп қаватли уйларнинг ташқи фасад кўриниши ўзбошимчалик ...

  • 21:34Ўзбек молиячилари Вашингтондагии дунё банкчиларининг йиғилишига учиб кетди

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқор ва Марказий Банк раиси Мамаризо Нурмурод бошчилигидаги молиячиларимиз делегацияси Вашингтонга учиб кетди. Делегация шу йилнинг 13-15 октябрь кунлари Халқаро Валюта Жамғармаси ва Жаҳон Банки гуруҳи Бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиллик анжуманида иштирок этади. Вашингтонда бошланган нуфузли анжуманда йиллик ҳисобот ва келгуси йил учун бюджетни тасдиқлаш, шунингдек, халқаро иқтисодий ривожланиш ва молиявий фаолиятга ...

  • 20:29Хоразм ва Фарғона вилоятларига янги прокурорлар тайинланди

    Ўзбекистон Репсбуликаси Бош Прокурорининг буйруғига асосан, Хоразм ва Фарғона вилоятларига кейинги беш йилга янги прокурорлар тайинланди. Эндиликда адлия полковниги Акмалхўжа Мавлон Хоразм прокуратурасини, адлия полковниги Садриддин Турди Фарғона вилояти прокуратурасини бошқаради.

  • 19:45Ҳаромий Ислом Каримнинг қайинжияни Акбарали Абдуллани украинлар қочириб юборишдими?

    Кўплаб интернет нашрлари Украинада қочқинлик мақоми олган Акбарали Абдулланинг қочиб кетгани хусусида ёзмоқда. Украина Миграция хизмати марҳум Ислом Каримнинг қайнижияни бўлган бу ифлосга қочқинлик мақоми берганди. Ўзбекистон томонидан оғир молиявий жиноятлар¸ хусусан¸ давлатга қарийб 1 миллиард доллар зиëн етказганликда айбланиб¸ Киевда ҳибсга олинган Акбаралининг ёнидан Ўзбекистон ва Доминикан паспортлари топилганди. Акбарали Абдулла иши бўйича экстрадицион текширув ўтк...

  • 00:51Яхши хабар: Ўзбекистонимизда прописка эстафетаси фуқаролардан жониворларга ўтди

    Кейинги йилнинг 1 январдан Ўзбекистонда жониворлар идентфикацияси, рўйхатга олиниши ва рўйхатдан чиқарилиши тартиби жорий этилмоқда. Эндиликда жониворларга индивидуал рақам берилади. Жониворларнинг турига кўра идентификация бирка, маркировка, жетон, чип шаклида бўлиши мумкин. Жониворлар ҳақидаги маълумотлар электрон маълумотлар базасига киритилади. Улар яшаётган жойига прописка қилинади. Идентификация хизмати пуллик бўлади. Тўлов нархи ва шартлари Давлат ветеринария қўмитаси томонидан белгила...

12 October 2017
  • 23:14Тошкентда наркотик “Лирика” сотувчи гуруҳ қўлга олинди

    Sputnik нашрининг хабарига кўра, Ўзбекистон МХХ ходимлари врач рецептисиз сотиш тақиқланган кучли таъсир қилувчи дориларни тарқатиш билан шуғулланган бир гуруҳ шахсни қўлга олдилар. Маълум бўлишича, фарғоналик фуқаролар эканлиги ва аввал судлангани айтилаётган Зоҳид Масодиқ, унинг онаси, илгари тўрт марта судланган Орзу Масодиқ ва уларнинг шериги Бахтиёр Аҳмад 1208 дона "лирика" ва 1000 дона трамадол таблеткаларини 14 миллион сўмга сотаётганида қўлга олинган. "Тезкор ходимлар Аҳмедов анча вақтд...

  • 22:31Шавкат Мирзиё БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳидни қабул қилди

    Бугун Президент Шавкат Мирзиё 10 кундан бери мамлакатда бўлиб, вазият билан танишган БМТнинг диний масалалар бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳидни қабул қилди. Намойиш этилган ТВ лавҳаларга кўра, учрашув ўзаро мулозамат ва мақтовлар руҳида ўтдган. БМТ мулозими Шавкат Мирзиёни тўла шарафлаб, мамлакатга чақирганидан миннатдорлигини, турли вилоятларда бўлиб кенг жамоатчилик билан учрашганидан миннатдорлигини билдирган. Шунингдек, Аҳмад Шоҳид бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга сафари сўнгида ди...

  • 21:20Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилармиш, аввал бекитилган ўзбек мактабларини очиш керак

    Русларнинг АҚШдан улоқтирилиш остонасига келган Россия Бугун (РИА “Новости”) ахборот агентлиги қозоқ депутатларининг Ўзбекистон билан халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимни ёқлаб овоз берганини хабар қилди. Сентябр охирларида мазкур қонун лойиҳаси қуйи палата томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланганди. Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазири Женис Қосимбекка кўра, ҳозирда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида йўловчи автобуслар қатнови мавжуд эмас. Ҳукуматлараро битимга киритилга...