10 October 2017
01:13 - Киевда Украина ва Туркия президентлари учрашдилар, жиддий ишлардан ташқари масхарабозлик ҳам етарлича бўлди
Кеча Киевга расмий ташриф билан келган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон украиналик ҳамкасби Петр Порошенко билан музокралар олиб борди, уларнинг иштирокида бир қатор ҳужжатлар имзоланди, сўнгра икки президент биргаликда матбуот конференцияси ўтказдилар.

Шу матбуот конференциясида айтилишича, икки мамлакат ўзаро савдони 10 млрд долларга чиқариш, икки томонлама солиқни бекор қилиш каби масалаларда келишишибди.

Аммо, масхарабозлик деб баҳоласа бўладиган гаплар ҳам матбуот конференциясида айтилибди. Петр Порошенко матбуот конференцияси бошланишидаги қисқа нутқини 13 асрда яшаган машҳур форс шоири ва исломшунос олим Мавлоно Жалолиддин Румийнинг “Айни тилда гаплашганлар эмас, айни ҳис-туйғуларнга эга бўлганларгина бир-бирлари билан келиша оладилар” деган сўзлари билан тамомлабди. Эрдўғон ҳам бўш келмасдан, “Туркия Украинанинг бўлинмас бутунлигини тан олади, Қрим Россияга қўшиб олинишини тан олмайди” дебди.

Бундан ҳам қизиғи, Порошенконинг сўзлари фақат Туркия матбуотида, Эрдўғоннинг сўзлари эса, русларнинг матбуотида тилга олинади. Украина ахборот воситалари бу иккала лидернинг юқоридаги гапларини жиддийга олмай, уларни ҳеч қаерда эълон ҳам қилмадилар.

Эрдўғон Туркия аъзо бўлган НАТОга хиёнат қилиб, Украинанинг ҳам бош душманига айланиб қолган Путин билан оғиз-бурун ўпишишни давом эттирар экан, унинг Қрим ҳақидаги гаплари ростдан ҳам масхарабозликдан бошқа нарса эмасди. Порошенко Жалолиддин Румийнинг сўзларини тилга олиши ҳам айнан шу даражадаги масхарабозлик эди.

Расмда – икки давлатнинг президентлари хотинлари билан. Эрдўғоннинг хотини ҳомиладор эканлиги ҳам кўриниб турибди.