09 October 2017
08:43 - Ўзбекистон ва Россия қўшинлари биргаликда машғулотлар ўтказибдилар, ишларимиз чатоқлашмайдими??
Бир неча кун аввал рус хабар агентликлари Ўзбекистон ва Россия Қуролли Кучлари ҳамкорлигидаги ўқув машқлари Жиззах вилоятида бошлангани ҳақида хабар тарқатганларида, Ўзбекистон ахборот воситалари бу ҳақда хабар ҳам бермаслар керак, деб ўйлаган эдик. Янглишибмиз, давлатимизнинг ЎзА агентлиги бу ҳақда ўта қисқа хабар тарқатиб, рус ва ўзбек аскарлари қандайдир бузғунчи кучларни батамом яксон қилиш бўйича тегишли усуллар ишлаб чиқишгани, тоғли ҳудудларда ноқонуний қуролланган кучларни йўқ қилишга қаратилган аксилтеррор операциясини амалга ошириш бўйича машғулотлар ўтказишганини урғулаган экан.

Ўз-ўзидан маълумки, тоғли ҳудудларда ноқонуний қуролланган кучлар деганда Толибон тарафидан қайтадан оёққа турғазилиб, Ўзбекистонга юбориладиган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг отрядлари назарда тутилмоқда.

Тахмин қилиш мумкинки, “бузғунчи кучлар” деганда ўзбекларни қайтадан тириклайин ёқишга бошлайдиган, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлайдиган, юзлаб ўзбекларни ваҳшийларча ўлдиришга тайёрланаётган ва Қирғизистон армияси тарафидан қўллаб-қувватланадиган қирғиз фашистларининг отрядлари назарда тутилмоқда.

Нима, ўзбек армияси энди қирғиз фашистларининг отрядларини йўқ қилиш билан шуғулланадими? Нима, 2010 йилда қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганда ўзбек армияси йўқмиди? Нима, руслар билан машғулот ўтказган ўзбек аскарлари биронта каромат кўрсатоладиларми? Нима, уларда ўзбек миллати тушунчаси ва миллий ғурур деган нарсалар борми, ёки энди пайдо бўладими? Нима, қирғиз фашистлари аскарларимизни зўрлаб кетишса ҳам қисиб ўтираверамизми?