11 October 2017
07:15 - Шавкат Мирзиёнинг аҳмоқона қарори: Фермерлар самарасиз фойдаланилган ерлардан маҳрум қилинади. “Ҳаракат”: Ерни хусусийлаштириш керак

Мамлакатимизнинг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай изоҳсиз хабар қилишича, Президент Шавкат Мирзиё 9 октябрь куни фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини гўёки тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолабди.

Бу фармонда, фермерлар ихтиёридаги 480 минг гектардан ортиқ томорқа экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги паст даражада қолаётгани танқид остига олинибди, 2018−2021 йилларда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантирилиш ҳақида буйруқ берилибди ва 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган, яъни ердан Шавкат Мирзиёнинг нуқтаи назаридан самарасиз фойдаланаётган фермерлардан ерни олиб қўйиш қонунлаштирилибди.

Ернинг самарали ёки самарасиз ишлатилаётганини ким аниқлайди? Табиий, Шавкат Мирзиёнинг одамлари. Демак, порахўрлик яна ҳам мисли кўрилмаган даражада юксалади.

Эй, ўзбеклар, бу Шавкат Мирзиёйингизга тушунтиринг, ростакам бозор иқтисодиётига ўтган давлатда ер ҳам хусуийлаштирилиши керак. Ер эгаси ўз еридан самарасиз фойдаланса, унинг ўзи ёнади, куяди, БАНКРОТ бўлади ва еридан айрилади. Ер эса, ундан фойда олишни, яъни уни самарали ишлатишни биладиган бошқа фермер қўлига ўтади.

Агар ердан фойдаланиш соҳасида қандайдир камчиликлар бўлса, янги қонунлар чиқариш ёки борларини тузатиш - ПАРЛАМЕНТнинг ишидир.

Президентнинг иши эса, бор қонунлар қандай бажарилаётганини назорат қилиш, қонунчиликда камчиликлар кўрса, уларни тузутишни парламентдан сўрашдир. Агар, Шавкат Мирзиё айнан шундай қилса, парламентимиз бу масалани чуқур ўрганишга бошлайди, аналитик мутахассисларни бу ишга жалб қилади ва шубҳасиз, “Ҳаракат” таклиф қилаётгандек, ерни хусусийлаштириш ҳақида қонун чиқаради. Ер хусусийлаштирилсагина, ундан фермерлар самарали фойдаланидар ва бу нарса бутун миллатнинг фойдасига бўлади.

Президентимиз шу каби оддий нарсаларни ҳам тушунмаяптими, демак, ўзбек миллати майдонларга чиқиб, уни тўғри йўлдан юришга мажбурлаши керак. Айнан шу нарса демократиядир. Ҳеч қандай демократия бўлмаган давлатнинг, Ўзбекистон айнан шундай давлатдир, ҳеч қандай келажаги, яъни истьиқболи ҳам йўқ.