01 November 2017
23:34 - Сенсациялар кўпайиб кетди: Ўзбекистон президенти Тожикистонга сафар қилади, тожик аслли маслаҳатчи Норов ҳам борадими?

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норовнинг айтишича, президент Шавкат Мирзиё яқин орада Тожикистонга сафар қилади. Собиқ Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида: "Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ташриф амалга оширилди. Тожикистонга ташриф тайёрланмоқда" дея хабар берган.

Собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Шавкат Мирзиёнинг қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатни фаол ва босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этаётгани, қўшнилар билан аввалги зиддиятларни ҳал қилишда оқилона муроса йўлини қидираётганини таъкидлаган.

Қизиқ, миллати тожик бўлган Владимир Норов президент билан Душанбега бориб, икки президент ўртасида таржимонлик қиладими, ёки икки президент тожик тилида гаплашаверадиларми? Аввалари икии тожик президент – Имомали Раҳмон ва Ислом Карим – учрашув ҳам ўтказолмасдан уришиб юрардилар, энди ундай бўлмасин деб умид қиламиз.