02 November 2017
19:08 - Тожикистоннинг стратегик ҳамкорлари Хитой, Россия ва Қозоғистон эди, бугун Туркманистон қўшилди, навбат Ўзбекистонгами?
Бугун Душанбеда Тожикистон ва Туркманистоннинг президентлари Имомали Раҳмон ва Туркманбоши-2 икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоладилар. Бу ҳақда хабар тарқатган Asia-Plus Агентлиги билдиришича, Тожикистон шу пайтгача уч давлат - Хитой, Россия ва Қозоғистон билан шунақа шартномалар имзолаган экан. Мана энди уларнинг сони 4 га чиқибди.

Хабарда бугун имзоланган шартномага оид биронта тафсилотли маълумот берилмаган, аммо Туркманбоши-2 нинг ташрифи пайтида икки тараф ҳамкорликнинг тури йўналишлари бўйича яна 13 та шартнома имзолаганлари айтилган. Улар таълимга оид ҳужжатларни тан олиш, узоқ муддатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик, қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик, 2018-2020 йиллари маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик, фуқаролар муҳофазаси ва фавқулодда ҳолатларниннг олдини олишда ҳамкорлик ва шу кабилар ҳақида экан. Шундан хулосага келиш мумкинки, стратегик ҳамкорлик - глобал муаммолар чиқса, масалан, жаҳон уруши бошланса, бир тарафда бўлиш ҳақида бўлса керак.

Қизиқ, кеча Шавкат Мирзиёнинг Душанбега бориши ҳақида хабар тарқатилган эди. У ҳам стратегик ҳамкорлик шартномаси тузиб келадими? Тожикистон билан орамизда қанақа стратегик ҳмкорлик бўлиши мумкин, жаҳон уруши чиқса, бир тарафда бўламизми? Балки, бундай саволлар ўринсиз бўлиб, барча стратегик ҳамкорлик шартномалари оддий масхарабозлик эмасми?. Ҳар ҳолда шундай бўлса керак.