02 November 2017
23:11 - ШҲТнинг ислом дини ва ислом терроризмини ҳам билмайдиган аҳмоқ экспертлари Тошкентда йиғилишибди

Gazeta.uz cайти 1−2 ноябрь кунлари Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Минтақавий Аксилтеррор Тузилмаси “Терроризмга қарши кураш - чегарасиз ҳамкорлик” бешинчи илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтгани, унда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчи давлатлар махсус хизматлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этганини хабар қилди.

Ўта қисқа хабарда айтилишича, бу анжуманда Яқин Шарқда давом этаётган қуролли можаро сурункали тус олиб, бутун жаҳон ҳамжамияти учун кескинлик ўчоғи бўлиб қолаётгани қайд этилибди, терроризмга қарши кураш уни молиялаштириш манбаларини бартараф этмасдан туриб самарасиз кечиши таъкидланибди.

Шу ерда Минтақавий Аксилтеррор Тузилмасининг раиси Евгений Сисоев (расмда) исмли биттасининг “Халқаро террористик ташкилотлар аъзолари Афғонистон ҳудудига кўчиб, ШҲТга аъзо давлатлар чегараларига жуда яқинлашмоқда ҳамда “уйқудаги ячейкалар"ни шакллантириш учун ўз мамлакатларига қайтмоқдалар” деган гаплари ҳам берилган.

Ислом терроризми бутун жаҳон ҳамжамияти учун кескинлик ўчоғи бўлиб қолаётгани ҳақидаги ҳамма шундоқ ҳам биладиган фикргина тўғридир. Қолган гаплар, жумладан Евгений Сисоевнинг гаплари аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Нима, кечагина Нью-Йоркда теракт уюштирган ватдошимиз ИШИДдан келибдими, уни ИШИД молиявий қўллаб-қувватлабдими? Унинг қилган даҳшатли иши учун маблағ ҳам керакмас, ИШИД ҳам. Бор, юк автомобилини кирага ол ва истаганча одамингни босиб ўлдиравер.

ШҲТнинг на “Ислом дини” на “ислом терроризми” тушунчаларини билмайдиган қандайдир одамлари шундай муҳим мавзу бўйича гўёки гаплашганлари кулгидан бошқа нарсага арзимайди.

У эси пастларга тушунтириш керак-ку, ислом терроризмининг илдизлари Қуръонни хато тафсиридан келиб чиққан хато тушунчалар билан яшаётган ва хато йўлдан кетаётган Ислом динининг ўзидадир. Шу маънода, ўзини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблайдиганларнинг ҳаммаси потенциал террористлардир. Уларнинг маълум қисми кофирларга қарши жиҳодга дарҳол қўшилишга ва ўлимга ҳам тайёрлар, чунки, бундай ўлим ўзларини жаннатга олиб боришига ишонадилар. Бундай потенциал террористлар ШҲТнинг чегараларига яқин давлатлардагина эмас, ШҲТнинг ичида ҳам тўлиб тошиб ётибди. Нью-Йоркдаги каби терактлар уларга кўрсатмоқдаки, террор учун қурол ва маблағ ҳам керак эмас, автомобилга ўтир ва кофирларни ўлдиравер.

Шундай экан, ислом терроризмини йўқ қилишнинг ягона йўли, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва авваламбор Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Қолоқ ва қашшоқ Ислом дунёси бунгай ислоҳотларга тайёр бўлмагани сабабли, инсонниятнинг прогрессив қисми ислоҳотлар қилишда мусулмонларга ёрдам бериши кераклиги ҳам “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” тарафидан айтиб келинмоқда. Ва бутун инсоният барибир айнан “Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг гапларини тан олишга мажбур бўлади. Қанча тезроқ бўлса, инсониятнинг ўзи учун шунча яхши.

Алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистонг Прзиденти Шавкат Мирзиёнинг “ислом цвилизацияси” ҳақидаги мантиқсиз гаплари потенциал ислом террористларини ўша ўзи йўқ ислом цвилизацияни ҳимоя қилиш учун жиҳодга қўшилишга рағбатлантиришни бошлаб бўлди.