03 November 2017
18:08 - Ислом Каримнинг тезюрар поезди тўхтаб қолди, уни Шавкат Мирзиёники деб эълон қилишса керак
Ислом Карим тириклигида мақтанган "Афросиёб" Тошшкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракат тўхтаб қолди. Расмийлар мазкур поезднинг бир неча кун, аниқроғи 3 дан 5 ноябргача қатнамаслигини айтишмоқда.

“Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ тарқатган хабарда сотиб олинган чипталар темир йўл кассаларига тўлиқ нархда қайтарилиши мумкинлиги ёзилган. Эслатиб ўтамиз: поезд ҳар куни Тошкентдан соат 8:30да йўлга чиқиб, 10:38да Самарқанд вокзалига етиб келарди.

Тахмин қилиш мумкинки, ҳукумат бу тезюрар поедни атайлаб тўхтатган. Ҳозир одамлардан уни “Шавкат Мирзиё поезди” деб аташ ҳақида таклифлар кутилмоқда.