03 November 2017
10:36 - Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведов Шавкат Мирзиё билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё ва Россия Бош вазири Дмитрий Медведев кеча кеч соатларда Ўзбекистон Сенати биносида учрашув ўтказишди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Россия орасида бир неча икки томонлама ҳужжатлар имзоланиш режалаштирилаётгани ҳам тилга олинибди.

Медведов раҳбарлик қилаётган делегация таркибида Бош вазир биринчи ўринбосари Игорь Шувалов, Бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозин, Иқтисодий Ривожланиш Вазири Максим Орешкин, Савдо ва Саноат Вазири Денис Мантуров ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевлар бор.

Шунингдек, куннинг биринчи ярмида Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашуви ҳам бўлиб ўтган. Учрашувдан сўнг “Бугун ҳақиқатдан ҳам жуда кўп ҳужжатлар имзоланди”, - деди Медведев. Ундан олдин Дмитрий Медведев Тошкентдаги Мустақиллик Майдонида жойлашган "Мустақиллик ва Инсонпарварлик" монументи пойига гуллар қўйганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбарлари билан расмий учрашувлардан сўнг Дмитрий Медведев бугун Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ ҳукумат раҳбарлари учрашувида иштирок этади. У кеча Шавкат Мирзиёга Владимир Путиннинг навбатдаги тошшириқларини етказгани ҳам шубҳасиздир.