Кундалик хабарлар - 12 September 2019
- 08:14Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказибди. Катта бизнес билан ким шуғулланади?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА хабар қилишича, кеча, 11 сентябрь куни Шавкат Мирзиё кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказибди. Узундан-узоқ хабарда пичоққа илинадиган бирон нарса йўқ. Нимамиш, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектларини ҳар томонлама қўлл...
- 01:05Озорбайжон Халқ Фронти Партияси лидери Али Керимлининг қўриқчиси Руслан Амирлига 30 кунлик маъмурий қамоқ жазоси берилди
Озорбайжонда демократик мухолифатнинг жарчиси деса бўладиган Turan Агентлиги хабар қилишича, ўтган куни, яъни 10 сентябрь куни кечқурун маҳаллий полиция ходимлари Озорбайжон Халқ Жабҳаси Партияси лидери Али Керимлининг қўриқчиси Руслан Амирлини Онкология Маркази олдида ушлаб кетганлар ва уни майда хулиганлик ҳамда полицияга бўйсунмаслик каби айблар билан Ясамал туман полицияси изоляторига ташлаганлар. Кеча, 11 сентябрь куни эрталаб уни Ясамал туман судига олиб бордилар ва суд қилдилар. Руслан...
- 18:4318 йил аввал, айнан шу кун АҚШда энг буюк исломий терактлар уюштирилган эди
Ҳозир АҚШнинг шарқий қисмида вақт эрталаб соат 10 атрофида. Яна бир неча соатдан кейин 2001 йил 11 сентябрь куни уюштирилган исломий террористик ҳужумларнинг 18 йиллиги бўлади, дейиш мумкин. Расмда ўша куни Нью Йоркда иккита учоқ билан урилган 2 та осмонўпар бинони кўрмоқдасиз. Улар 1 соатча вақт ўтар-ўтмас ўпирилиб тушганлар. Учинчи учоқ пойтахт Вашингтоннинг биқинидаги Пентагон биносини урган эди. Террористларнинг қўлида бўлган тўртинчи учоқ Пенсилвания штатида уриб туширилган ёки ўзи қулаб т...
- 07:12Ўзбекларнинг “Буюк келажак” номли ҳайвонот боғидан 10 эксперт қочибди
Билмаганлар учун эслатиш керакки, бир йилча аввал “Buyuk kelajak” номли Халқаро Нодавлат-Нотижорат Ташкилоти (ХННТ) тузилган ва унга асосан Шавкат Мирзиёнинг юрт ташқарисидаги мишиқи қўғирчоқлари эксперт сифатида тортилган эди. Бу ташкилот ичида дунёнинг 30 дан ортиқ давлатида яшовчи мутахассис-ватандошларимиздан иборат 200 дан кўпроқ аъзоси бўлган Эксперт Кенгаши тузилган экан. Мана ўша давлатлар: Россия, АҚШ, Германия, Буюкбритания, Белгия, Канада, Дания, Швейцария, Бирлашган Араб Амирликла...
- 19:25В Узбекистане женщина выкинула из окна роддома двух младенцев
В Наманганской области Узбекистана женщина выбросила из окна роддома двух младенцев, сообщает РИА «Новости». Отмечается, что женщина скинула из окна своего и чужого ребенка. Таким образом она поступила, чтобы избавиться от дочери, родившейся с дефектом, заявили в Генпрокуратуре страны. Инцидент произошел ночью 9 сентября. Детей нашли на заднем дворе роддома с тяжелыми травмами. Несмотря на усилия врачей, дети скончались в больнице. // Gazeta.ru
- 17:30Алишер Усмонов Россиянинг энг катта таъсирга эга мусулмонлари ўнталигидан жой олди
“Бизнес Online” ишбилармонлик нашри ўз талқинига кўра, Россиянинг энг катта таъсирга эга мусулмонлари юзталигини эълон қилди. Рейтингда Россия мусулмонлар диний бошқармаси президиуми раиси ва муфтийлар кенгаши раҳбари Равил Гайнутдин етакчилик қилмоқда. 2-ўринни эгаллади Татаристонинг биринчи президенти Минтимер Шаймиев. 3-ўринга доғистонлик яккакураш жангчиси, UFC бўйича жаҳон чемпиони Хабиб Нурмагомедов лойиқ топилган. Шунингдек, еткчи ўнталикдан Татаристоннинг амалдаги президенти Рустам...
- 08:45Шармандалик: Мустақил Ўзбекистоннинг комсомоллари яратган Афғонистон ўзбеклари ҳақидаги ҳужжатли фильм бир тийинга қиммат асар бўлибди
Шармандалик: Мустақил Ўзбекистоннинг комсомоллари яратган Афғонистон ўзбеклари ҳақидаги ҳужжатли фильм бир тийинга қиммат асар бўлибди 2019 йилнинг 21-22 май кунлари Ўзбекистон Ёшлари Иттифоқи Афғонистон Ислом Республикасига сафар уюштириб, у ерда ўзбекларнинг ҳаёти ва ўзбек болаларининг ўқишлари ҳақида ҳужжатли фильм олибди, у фильм YouTube тармоғига ҳам 2 июнда қўйилибди. Мана орадан 3 ой ўтди, шу вақт ичида бу фильмни бор-йўғи 286 киши кўрибди. Нима ҳам дердик, бу масхарабозлик эмас, оддий ...
- 07:00Саид-Абдулазиз Юсупов иши бўйича ёпиқ суд бошланди
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Cуди Матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди. Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган судланувчи Саид-Абдулазиз Юсупов Жиноят Кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168 (фирибгарлик) ...
- 01:23Brexit, яъни Буюкбританиянинг ЕИдан чиқиш муддати мамлакат парламенти тарафидан узайтирилди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, 2016 йил 23 июндаги референдумда Буюкбритания халқининг референдумда қатнашган 75 фоизининг 51,9 фоизи ЕИдан чиқиш учун, 48,1 фоизи чиқмаслик учун овоз берганди. “Ҳаракат” Агентлиги ўшанда ЕИдан чиқиш учун овоз берганларнинг сони овоз бериш ҳаққига эга бўлганларнинг умумий сонининг ярмидан анча оз эканлигини урғулаб, бу ерда адолат йўқлигини айтган эди. Мана, орадан 3 йилдан кўп вақт ўтди, ҳалигача бу масалада икки тарафни қониқтирувчи келишув бўлмади. Яқинда...
- 19:22Истанбулдаги қайта сайловлардан кейин Туркиянинг 5 та катта шаҳрида отатуркчилар ҳоким бўлди, бутун Туркияда нималар бўлмоқда?
Эслатиш керакки, шу йил 31 март куни ўтказилган маҳаллий сайловларда Истанубулда сўнг 20 йил ичида биринчи марта отатуркчиларнинг Жумҳурият Халқ Партияси (ЖХП) номзоди Акром Имомўғли озгина фарқ билан исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) номзоди устидан ғалаба қозонган ва ҳатто Марказий Сайлов Комиссиясидан Истанбул шаҳар ҳокимлик гувоҳномасини ҳам олиб, ўз ишини бошлашга киришган эди. Аммо, исломчилар ўз раҳбарлари Ражаб Эрдўған мамлакат президенти ҳам эканлигидан фойдаланиб, 2...