11 September 2019
07:12 - Ўзбекларнинг “Буюк келажак” номли ҳайвонот боғидан 10 эксперт қочибди
Билмаганлар учун эслатиш керакки, бир йилча аввал “Buyuk kelajak” номли Халқаро Нодавлат-Нотижорат Ташкилоти (ХННТ) тузилган ва унга асосан Шавкат Мирзиёнинг юрт ташқарисидаги мишиқи қўғирчоқлари эксперт сифатида тортилган эди.

Бу ташкилот ичида дунёнинг 30 дан ортиқ давлатида яшовчи мутахассис-ватандошларимиздан иборат 200 дан кўпроқ аъзоси бўлган Эксперт Кенгаши тузилган экан. Мана ўша давлатлар: Россия, АҚШ, Германия, Буюкбритания, Белгия, Канада, Дания, Швейцария, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Хитой, Сингапур, Япония, Туркия, Қозоғистон, Финляндия ва бошқалар.

Ҳозир “Буюк келажак” номли ҳайвонот боғининг 10 нафар эксперти у ердан бутунлай чиқиб кетганини эълон қилди. Мана уларнинг рўйхати:

1. Беҳзод Ҳошимов
2. Дилмурод Юсупов
3. Зайнаб Муҳаммад-Дўст
4. Қаҳрамон Носиров
5. Нодир Нуритдинов
6. Баҳром Раджабов
7. Тоштемир Ҳайдаров
8. Умид Абидхаджаев
9. Ҳасан Реджабоев
10. Шукуржон Назаров

Бу 10 кишининг баёнотида қуйидаги сўзлар бор:

“Минг афсус билан ташкилот ичидаги айрим сабабларга кўра, биз мазкур ташкилот доирасидан чиқамиз, аммо мамлакат тараққиёти учун ўз ҳиссамизни қўшишда давом этамиз. Имкониятдан фойдаланиб, “Buyuk kelajak” ХННТ экспертлари ва ходимларига, халқаро ташкилотлар, вазирлик ва қўмиталар вакилларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимларига миннатдорлик билдирамиз.”

Масхарабозликка қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз! Бу 10 нафар гўёки эксперт мардлик қилиб, Эксперт Кенгаши номли ҳайвонот боғидан қочмоқда, айни замонда, ҳамма атрофдагиларга миннатдорчилик билдирмоқда. Аслида, бу масхарабозлик ҳам эмас, оддий шармандаликдир.

Расмда – Эксперт Кенгаши аъзоларини кўрмоқдасиз. У ердан ҳозир қочиб қолган 10 нафар эксперт ҳам ҳали расмда бўлса керак.