09 September 2019
19:22 - Истанбулдаги қайта сайловлардан кейин Туркиянинг 5 та катта шаҳрида отатуркчилар ҳоким бўлди, бутун Туркияда нималар бўлмоқда?
Эслатиш керакки, шу йил 31 март куни ўтказилган маҳаллий сайловларда Истанубулда сўнг 20 йил ичида биринчи марта отатуркчиларнинг Жумҳурият Халқ Партияси (ЖХП) номзоди Акром Имомўғли озгина фарқ билан исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) номзоди устидан ғалаба қозонган ва ҳатто Марказий Сайлов Комиссиясидан Истанбул шаҳар ҳокимлик гувоҳномасини ҳам олиб, ўз ишини бошлашга киришган эди.

Аммо, исломчилар ўз раҳбарлари Ражаб Эрдўған мамлакат президенти ҳам эканлигидан фойдаланиб, 23 июнда қайта сайлов ўтказиш қарори чиқаришга эришдилар. Аммо, қайта сайловларда Акром Имомўғли сал кам 10 фоиз фарқ билан ғалаба қозонди ва ҳокимлик гувоҳномасини қайтадан қўлга қиритди.

Ўшандан бери нафақат Истанбулда, балки, бутун Туркияда унчалик кўзга кўринмаса ҳам, аммо ўта муҳим бўлган исломчилар-отатуркчилар уруши давом этмоқда. Бу хусусда кўп мисоллар келтириш мумкин, бу ерда 3 тасинигина келтирамиз.

- Охирги сайловларда Туркиянинг 6 та буюк шаҳаридан 5 тасида ЖХП номзодлари ҳоким бўлганлари отатуркчиларнинг энг буюк ғалабасидир. Измирда ҳар доим ЖХПчилар ҳоким бўлган эди, ҳозир ҳам ЖХПлик. Аммо, сўнги йилларда биринчи марта Истанбул, Анқара, Анталия ва Аданада ҳам ҳокимлар ЖХПлик бўлгани отатуркчиларнинг катта ғалабасидир.

- Шу ойнинг биринчи ҳафтасида Туркия аҳолиси ичида ўтказилган сўровномаларга кўра, партиялар орасида фарқ кам бўлса ҳам, 1-чи ўринда ЖХП, 2-чи ўринда АТП бўлибди.

- Акром Имомўғли Истанбул ҳокими лавозимига ўтиргач, аввалги АТПлик ҳоким ҳокимлик органларига асосан ўз партиясининг одамларини жойлаштириб, улар учун хусусий ширкатлардан 700 автомобиль (расмда) киралагани аниқланибди. Улар эгаларига қайтарилидиган, ҳокимлик 5 йилда тахминан 200 миллион доллар тежайдиган бўлибди. Бу факт ҳам ЖХПнинг обрўсини ортишига, АТПнинг обрўси тушишига хизмат қилгани ўз-ўзидан маълум.

Бутун Туркия бўйлаб отатуркчилар-исломчилар кураши давом этмоқда, ҳеч шубҳасиз, узил-кесил ғалаба ахир бир кун отатуркчиларда бўлади. Ислом дини тезроқ дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилса, кураш янада тезроқ битади.

Бу масалада Турк Дунёсининг мамлакатлари Туркиядаги отатуркчиларни қўллаб-қувватлашлари лозим. Ҳозир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Ражаб Эрдўғаннинг тарафдори бўлиб, Ўзбекистонни ҳам исломлаштиришга ҳаракат қилаётгани жуда ёмондир.