10 September 2019
01:23 - Brexit, яъни Буюкбританиянинг ЕИдан чиқиш муддати мамлакат парламенти тарафидан узайтирилди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, 2016 йил 23 июндаги референдумда Буюкбритания халқининг референдумда қатнашган 75 фоизининг 51,9 фоизи ЕИдан чиқиш учун, 48,1 фоизи чиқмаслик учун овоз берганди. “Ҳаракат” Агентлиги ўшанда ЕИдан чиқиш учун овоз берганларнинг сони овоз бериш ҳаққига эга бўлганларнинг умумий сонининг ярмидан анча оз эканлигини урғулаб, бу ерда адолат йўқлигини айтган эди.

Мана, орадан 3 йилдан кўп вақт ўтди, ҳалигача бу масалада икки тарафни қониқтирувчи келишув бўлмади. Яқинда, бу ишни амалга ошириолмаган Буюкбритания Бош вазири Тереза Мэй истеъфога кетди ва 25 июлда унинг ўрнига Brexit тарафдори бўлган Борис Джонсон тайинланди.

Борис Жонсон 2008-2016 йиллари Лондоннинг мэри, 2016-2018 йиллари Буюкбританиянинг Ташқи Ишлар Вазири бўлган, 2016 йили ўтказилган референдумда Буюкбританияни Европа Иттифоқидан чиқариш тарафдори сифатида курашган. У 2015 йилдан бери Буюкбритания парламенти қуйи палатасининг аъзоси эди. Мана, энди у Буюкбританиянинг Бош вазири.

Аммо, у ҳам Brexit масаласида Буюкбритания парламенти билан келишолмади. Лекин, Буюкбритания қироличаси Елизавета II билан келишиб, парламент тарафидан Brexit жараёнини кечиктириш ҳақида қонун чиқарилишига эришди. Бу қонунга кўра, Буюкюритания ва ЕИ шу йил 19 октябргача келишолмаслар, Brexit 2020 йил 31 январгача кечиктирилади.