12 September 2019
01:05 - Озорбайжон Халқ Фронти Партияси лидери Али Керимлининг қўриқчиси Руслан Амирлига 30 кунлик маъмурий қамоқ жазоси берилди
Озорбайжонда демократик мухолифатнинг жарчиси деса бўладиган Turan Агентлиги хабар қилишича, ўтган куни, яъни 10 сентябрь куни кечқурун маҳаллий полиция ходимлари Озорбайжон Халқ Жабҳаси Партияси лидери Али Керимлининг қўриқчиси Руслан Амирлини Онкология Маркази олдида ушлаб кетганлар ва уни майда хулиганлик ҳамда полицияга бўйсунмаслик каби айблар билан Ясамал туман полицияси изоляторига ташлаганлар.

Кеча, 11 сентябрь куни эрталаб уни Ясамал туман судига олиб бордилар ва суд қилдилар. Руслан Амирли Онкология Марказида даволанаётган синглисини кўриб чиққандан кейин оддий кийимдаги полиция ходимлари тарафидан ушлаб кетилганини айтди, унинг ҳимоячилари ўша ердаги видеокамераларнинг ёзувларни кўришни талаб қилдилар, аммо суд уларнинг талабини инобатга олмади. Бу ерга етиб келган Озорбайжон Халқ Жабҳаси Партияси фаоллари суд биносига ҳам яқинлаштирилмабди.

Суд Руслан Амирлига 30 кунга маъмурий қамоқ жазоси берибди ва у қамоққа ташланибди. Унинг ҳимоячилари суднинг бу ҳукми устидан аппеляция аризаси бермоқчилар.

Озорбайжон Халқ Жабҳаси Партияси раҳбарияти партия фаоллашиб кетаётгани сабабли мухолифатнинг лидери бўлган ва аҳоли орасида обрўси ортиб бораётган бу партияга қарши ҳукуматнинг репрессилари кучайиб бораётганини урғуламоқда.

Расмда – Али Каримли ва унинг олдида кўз ойнакли Руслан Амирли.