Кундалик хабарлар - 25 July 2014

  • 13:24Қирғизларнинг собиқ президенти Қурмонбек Боқиев балки жиноятчидир, аммо ҳозиргисининг жиноятчи эканлиги шубҳасиз. Ўзбеклар қаерда?

    Қирғизистон оммавий ахборот воситалари 2010 йил 7 апрелдаги давлат тўнтариши натижасида президентлик курсисдан ағдарилган ва ҳозир Белорусияда яшаётган Қурмонбек Бақиевга Бишкек суди умр бўйи қамоқ жазоси берганини эълон қилдилар. У билан бирга укаси ёки акаси Жанибек Бақиев ва ўша вақтнинг Бош вазири Дониёр Усеновга ҳам айнан шундай жазо берилибди. Улар ҳам аллақачон Қирғизистондан қочиб кетишган. Бу уч киши давлат тўнтариши пайтида 80 га яқин кишининг ўлдирилиши ва 300 дан ортиқ кишининг ярад...

  • 07:21Мусулмонлар Идораси қарор қилди, Ислом Карим тасдиқлади: Рамазон байрамининг биринчи куни бўлган 28 июлда дам оламиз

    Президент Ислом Карим Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 28 июль душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2014 йил 28 июлни дам олиш куни деб белгилади ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланишини ҳар доимгидек буюрди. “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг милли...

  • 02:45Бечора Путин синган тишларини кўрсатмоқда: Мухолифатчилар Сергей Удальцов ва Леонид Развозжаев 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

    Бу икки мухолифатчи 2012 йили май ойида Владимир Путиннинг инаугурацияси муносабати билан Москванинг Болотная майдонида ўтказилган норозилик намойишларини оммавий тартибсизликлар деб баҳолаган Москва шаҳар судининг кечаги ҳукми билан 4,5 йилдан қамоқда ўтирадилар. Табиий, унгача Путиннинг режими оёқда қололса. Эслатиб ўтиш керакки, 2011 йилнинг охири ва 2012 йилнинг бошларида Россиянинг мухолифатчилари жуда катта намойишлар ўтказдилар ва кучларини кўрсатдилар. Аммо, Путин президентлик курсиси...

  • 01:00“Ҳаракат”нинг тахмини тўғри чиқмади, Украинада вақтинчалик янги Бош вазир тайинланди

    Кеча Олий Рададаги кўпчилик коалицияси тарқалиб, кетидан Бош вазир Арсений Яценюк истеъфосини очиқлагач, Украина президенти Петр Порошенко янги сайловларгача Арсений Яценюкни Бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинласа керак, деб тахмин қилган эдик. Аммо, воқеалар бошқачароқ кетаётганга ўхшайди. Порошенкога яқинлиги билан билинган Ички ишлар вазири Арсен Аваков Бош вазир вазифасини вақтинча бажариш шу йилнинг февраль ойидан бери вице-премьер бўлиб ишлаётган 36 ёшли Владимир Гройсманг...

24 July 2014
  • 23:39НАТО Европанинг шарқида энг катта ҳарбий базасини яратадими?

    The Times газетасига асосланиб тарқатилган хабарларда айтилишича, НАТОнинг Европадаги қуролли кучлари Бош қўмондони генерал Филип Бридлав “Польша, Латвия, Литва ва Эстонияни ҳимоя қилиш ва ресурсларимизни шарққа суриш учун” шундай қилиш кераклигини гапирибди. НАТОнинг Европа шарқидаги энг катта ҳарбий базасини қуриш масаласи шу йил Буюкбританияда ўтказиладиган НАТО саммитида муҳокама қилинар экан. Табиий, ҳар нарса бўлиши мумкин. Украинадаги воқеалардан кейин Ғарб Россияни жиловлаб туриш учун...

  • 23:29Эрдўғон Обамани бойкот қилмоқчи, бундан ким ютқазади?

    Ўрсиларнинг Vesti нашри Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг бундан кейин Барака Обама билан гаплашмасликка қарор қилгани ҳақида ёзибди. Маълум бўлишича, Эрдўғон Обамадан АҚШнинг Ғазо мсаласида Исроилга кўмак бераётганидан хафа экан. У Ғазо секторида мусулмонларнинг ўлдирилишини геноцид деб айтаб, буларнинг ортида АҚШ турганини иддао қилибди. Туркия ҳукумати раҳбари шу боисдан бундан сўнг Барака Обама билан гаплашмасмиш. Эслатиш керакки, Туркия Сурия президенти Башар Асадга нисбатан қаттиқ...

  • 22:51Яхши хабар: Ангренда техник кремний ишлаб чиқарувчи завод ишга тушди. Иқтисодимизнинг аҳволида жиддий ўзгариш бўладими?

    Тошкент вилоятида жойлашган “Ангрен” махсус саноат ҳудудида техник кремний ишлаб чиқарувчи иккинчи завод ишга туширилди, деб хабар қилди оммавий ахборот воситалари. Кореянинг Shindong Enercom Inc ширкати ётқизган 10 миллион АҚШ долларига тенг инвестиция эвазига бунёд қилинган завод йилига 6000 тонна техник кремний ишлаб чиқариш қувватига эга. Мазкур ширкат инвестицияси эвазига Навоий эркин индустриал зонасида ҳам икки йил аввал техник кремний ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилган эди. Навоий ...

  • 22:04Ўзбекистон афтидан Қирғизистонга бошқа газ бермаса керак, сабаб нима?

    Буни Қирғизистон Бош вазири Жўмарт Оторбаев таассуф билан таъкидлади. Қирғиз оммавий ахборот воситаларига кўра, мамлакат жануби аҳолиси ва бизнес ширкатларини Ўзбекистоннинг эндиликда газ бермаслиги эҳтимоли катталиги, шунинг учун қишга кўмир ва бошқа воситаларни ғамлашига кўрсатма берилган. Ўзбекистон ҳукумати, дейилади хабарларда, қирғиз ҳукумати давлатга қарашли “Қирғизгаз” ширкати акцияларининг аксар қисмини Россияга сотганидан табиий газ узатишни тўхтатиб қўйган. Ҳукуматнинг газ муаммос...

  • 18:28Украина ва унинг атрофида бўлаётган воқеалар ҳақида

    Бугун бу мамлакатнинг парламенти Олий Рададаги номи “Епропа танлови” бўлган кўпчлик коалицияси тарқалаб кетди. 450 кишилик парламентда 262 депутатни бирлаштирувчи коалициянинг тарқалиши ҳамма билан келишиб қилинганга ўхшайди. Украина Конституциясига кўра, 30 кун ичида янги кўпчилик коалицияси тузилмаса, мамлакат президенти вақтидан аввал парламент сайловлари тайинлайди. Демак, коалициянинг мақсади – янги парламент сайлаш ва ҳозирги парламентда анчагина депутатлари бўлган руспарсат Регионлар Парт...

  • 15:47Халифаликда ислом қонунларига кўра аёлларни ҳам суннат қилишмоқчи

    Ҳозирча Ироқ ва Суриянинг бир қисмида ҳукмдорлик қилаётган “Ироқ Левант Исломий Давлати” (ИЛИД) номли қуролланган суннийлар гуруҳи ўзини Халифат (Халифалик ҳам дейишади) деб эълон қилгани, Халифалик 5 йил ичида ҳозирги Испания ва Португалия, Африканинг шимоли, Яқин Шарқ, Ўрта Осиё, Афғонистон ва Покистон ҳудудларигача кенгайишини иддао этгани, бу халифаликда Ислом қонунлари ишга туширилиб, зино қилишда айбланган бир аёл тошбўрон қилингани ҳақида аввал хабар бергандик. Энди маълум бўлишича, б...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону