Кундалик хабарлар - 30 July 2014
- 14:18АҚШ техник сабаблар билан виза беришни вақтинча тўхтатди
АҚШнинг чет элдаги элчиликлари техник сабаблар билан виза беришни вақтинча тўхтатганларини бир неча соат аввал эълон қилдилар. Давлат Котибиятининг консуллик масалалари бўйича Бюросининг паспорт-виза системасида техник муаммолар чиқди, бу нарса бутун дунё бўйлаб виза беришга таъсир қилди, дейилибди. Бу ҳол қанча давом этиши ҳеч қаерда айтилмайди. Лекин инсоний харакатерга эга бўлган экстраординар ҳолларда виза бериш тўхтамасдан давом этаверади. Бу хабарнинг қизиқлиги шундаки, АҚШда яшаб ў...
00:32Туркияда президент сайловларида ким қанча овоз олади?
Аввалги хабарларимиздан маълумки, 10 август куни Туркияда биринчи марта бўладиган умумхалқ президент сайловларида 3 номзод қатнашмоқда. Сайлов бюллетенида уларнинг исмлари қуйидаги тартибда ёзилади: Ражаб Эрдўғон, жорийдаги Бош вазир, ҳокимиятдаги исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раиси. Салоҳиттин Демиртош, курдларнинг Тинчлик ва Демократия Партиясининг раисдошларидан бири. Экмалиддин Инсонўғли, мухолифатдаги Жумҳурият Халқ Партиси ва Миллиётчи Ҳаракат Партиясининг умумий номз...
23:28Туркманистоннинг иккинчи диктаторига ҳайкал ўрнатишмоқчи, Ислом Каримга ҳам ўрнатиш керак
Бу мамлакатнинг ахборот агентликлари тарқатган хабарларда Туркманбошининг ўрнини эгаллаган ва “Ҳаракат” тарафидн “Туркманбоши-2” деб аталган президент Қурбонгули Бердимуҳамедовга ҳайкал қўйиш учун тайёргарликлар бошлангани айтилади. Вазирлар маҳкамаси бу ҳақда 25 июлда қарор қабул қилибди. Унинг 5 метрлик ҳайкали шу йил сентябрь ойида очилиши режалаштирибди. Бундан ташқари “Туркманбоши-2”нинг кичикроқ бюстлари тайёрлаб бўлинган. Яқинда ҳар бир мулозимнинг кабинетида диктатарнинг бюсти жой ола...
- 22:04Москвада қўлга олинган мегажиноятчилар орасида ўзбеклар ҳам бор
Кеча, 28 июлда Москвада қўлга олинган жиноятчилар гуруҳини ҳақиқатан ҳам мега жиноятчилар дейиш мумкин. Улар алдов ва фирибгарлик йўли билан москваликларнинг оз эмас, кўп эмас, 22 миллион 800 минг доллар пулини қўлга киритшган. Москва полицияси ўзларини руҳшунос атаб келаётган 27 нафар фирибгар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Арманистон фуқаролари борлигини аниқлади. Сўнгги пайтларда магия, сеҳр-жодуга муккасидан кетган москваликлар орасида айни гуруҳ “одамларнинг келажагини...
20:17Памела Спратлен АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланиши мумкин
Кеча АҚШ ҳукумати Сенатга Ўзбекистондаги элчи лавозимига номзод тақдим этилгани ҳақида хбар қилди. Бу шахс АҚШнинг Қирғизиситондаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилиб келааётган Памела Спратлендир. Бу аёл 2011 йилдан шу кунга қадар АҚШнинг Қирғизистондаги элчисидир. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол эса бир неча кун аввал Ўзбекистоонни тарк этди ва унинг Қозоғистонда элчилик қилиши кутилмоқда. Памела Спратлен узоқ йиллардан бери постсовет ҳудудида фаолият юритади. У 2000-2004 ...
- 19:48Уч одамни босиб ўлдирган тошкентлик миршаб етти йилга кесилди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумаси суди Тошкент шаҳар ИИББ Пост патрул хизмати 3-батальони 2-отряди собиқ ходими Бахтиёр Толиповни етти йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Милиционер ўз бошқарувидаги автомобилни елдай учириб, шу йилнинг 23 апрелида 3 нафар фуқарони пиёдалар ўтиш йўлагида уриб кетганди ва улар нобуд бўлганди. 33 яшар Дмитрий Курбатов, 33 яшар ҳомиладор аёл Людмила Гарбанова ва унинг қизи Кристина Гарбановаларнинг бошини еган миршаб Бекободдаги орган ходимларининг ...
- 18:36“Халқ Банки” пенсионерларга истеъмолдан чиқарилган пулларни тарқатди
Бир неча кун аввал, аниқроғи 23 июль куни “Халқ Банки”нинг Тўйтепа (Ўрта Чирчиқ) филиали пенсионерларга яроқсизлиги учун истеъмолдан чиарилган “Халқ банки”нинг маҳаллий бўлими маъмурияти пенсионерларнинг уйларига боиришиб, улардан кечирим сўрашди. Оммавий ахборот воситаларида бир неча кун аввал ажиотаж ясаган бу воқеа “Халқ банки” ва ЎЗбекистон Республикаси Марказий банки раҳбариятининг ғазабини келтирган. Боиси чиқитга чиқарилганлик муҳри босилган пулларнинг пенсионерларга тарқатилган суратлар ...
- 17:30Ғалла мустақиллигига эришган Ўзбекистон Қозоғистондан ун импорт қилмоқда
Бир неча кун аввал 8,5 миллон тонна буғдой жамғариб, давлатга ғалла сотиш режасини бажарган Ўзбекистон ғаллакорларига табрик йўллаган Ислом Карим мамлакат ўзини нафақат ғалла билан таъминлаётгани, балки уни экспорт қилаётгани ҳақида ҳам гапирганди. Бугун қозоқларнинг бир қатор оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Қозоғистондан оладиган ун миқдорини 5 фоизга оширганини маълум қилди. Ҳатто бу борадаги хабарлар Ўзбекистондаги қўғирочоқ интернет нашрларида ҳам мавжуд. Қозоғистон Молия вазирлиги ...
01:36Путиннинг малайи Михаил Саакашвили устидан жиной иш очтирибди
Гуржистон ахборот воситалари тарқатган хабарда айтилишича, бу мамлакатнинг прокуратураси собиқ президент Михаил Саакашвили устидан жиноий иш очибди. Уни 2007 йил 7 ноябрда ўтказилган гўёки тинч митингни куч билан тарқатиб юборишда, Россия миллиардери Бадри Патаркацишвилининг “Имеди” телекомпанияси ва бошқа бойликларини ноқонуний равишда ўзига олиб қўйишда айбламоқдалар. Саакашвили билан бирга унинг қўли остида ишлаган Ички ишлар вазири Вано Мерабишвили, Мудофаа вазири Давидом Кезераш...
00:54Муҳташам байрам ва уни мавжуд режим тарафидан ерга урувчи расмлар
Кеча Ўзбекистон халқи, жумладан тошкентликлар динимизнинг буюк байрамларидан биринининг илк кунини нишонладилар. Табиий, ҳамма нарса Рамазон ойининг тамом бўлишига рамзи сифатида кўриладиган Ҳайит намозидан бошланди. Расмда Тошкентнинг машҳур Ҳастимом мачитида қилинаётган номоздан лавҳа кўрмоқдасиз. Ўн минглаб мусулмонлар Оллоҳ олдида бош эгиб, сажда қилмоқдалар. Қандай гўзал. Аммо, мавжуд атеистик режим шундай байрамни ерга урувчи расмлар эълон қилишдан ҳар доимгидек ўзини тутолмади. Пастдаги ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведенияЧитать дальше...