Кундалик хабарлар - 23 July 2014

  • 21:07Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг махсус элчиси пенсияга кетди, вазирлик ва бутун ҳокимият яхшилаб тозаланиши керак

    Президент Ислом Каримнинг Фармойишига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг махсус вазифалар бўйича элчиси Илҳомжон Неъматов пенсияга чиқаётгани муносабати билан лавозимидан бўшатилди. У бу лавозимда бор-йўғи бир йил ишлабди. У аввалари ҳам шу вазирликда фаолият олиб борган, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимларни ҳам ўз вақтида эгаллаган. У 2010 йилнинг 6 февралидан бошлаб 2-3 йил АҚШдаги элчимиз бўлган. Яъни, муҳим бир дав...

  • 20:24Тошкент вилоятида шакар заводи қурилди

    Маҳаллий матбуотда Тошкент вилоятида янги замонавий шакар заводини қуриш ва ташкил этиш лойиҳаси доирачида ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Яъни, завод ишга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги маълум қилган. Вазирликка кўра, шакар заводи шу йил бошидан бери давлат дастурига киритилган умумий қиймати 680 миллион долларлик 64 та лойиҳанинг биридир. Хусусан, янги барпо этилган шакар заводи бир кунда бир неча минг тонна ишла...

  • 19:46Тошкентда Стоматология институти ташкил этилади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Карим томонидан имзолаган янги Қарорга мувофиқ¸ пойтахтда Тошкент Давлат стомотология институти ташкил этилади. Мазкур институтнинг Тошкент Тиббиëт академияси қошидаги Стомотология факультети базасида таъсис этилиши кўзда тутилган. Тошкент Тиббиëт академияси ҳамда бошқа олий тиббий ўқув юртларининг стомотология йўналишида таълим олаётан талабалар шу йил сентябридан фаолиятини бошлайдиган янги институтда ўқишларини давом эттиришади. Институтнинг вақтин...

  • 19:11Ўзбекистон журналистлар уюшмасига янги раис тайинланди, аммо ким тайинланди?

    22 июль куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг учинчи конференцияси ўтказилиб, унда ташкилий масала кўрилди. Уюшма раиси Шерзод Ғуломов лавозимидан олиниб, унинг ўрнига Иброҳимжон Ҳалимбеков уюшма раиси этиб сайланди. Бу одам “Ўзбектелефильм” давлат унитар корхонаси Бош директори сифатида фаолият юритиб келаётганди. Умрида журналистлик қилгани ҳақида маълумот йўқ. Конференцияда “Ҳуррият” газетаси Бош муҳаррири Ўктам Мирзаёров ...

  • 16:44Ислом Карим орзу ҳам қилолмайдиган воқеа: Франция Президенти Қозоғистонга расмий ташриф билан келади

    Қозоқларнинг расмий хабарларида Қозоғистон Давлат Котиби Одилбек Жаксибеков Франция элчиси Франсис Этъенни қабул қилиб, 2014 йилнинг иккинчи ярмига режалаштирилган Франция Президенти Франсуа Олланднинг Қозоғистонга расмий ташрифи билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилибди. Ўта қисақа хабарда Франция элчихонасининг ҳарбий атташеси Кристиан Бартлен ва “Airbus grup Kazakhstan” ширкатининг Бош директори Сильвер Делоне ҳам учрашувда иштирок этгани айтилади, холос. Аммо, шуларнинг ўзи кат...

  • 15:47Нью-Йоркдаги машҳур Бруклин кўпригида номаълум одамлар АҚШ байроғини оқ байроққа алмаштириб кетишибди

    Ғазода Исроил-Филистин, Украинанинг шарқида фелан Украина-Россия уруши давом этаркан, Бруклин кўпригидаги байроқни хабар қилишга бало борми, дейдиган одамлар кўп бўлиши мумкин. Ҳамма гап шундаки, на Ғазода, на Украина шарқида пичоққа илинадиган янгилик йўқ. У ерларда одатдагидек ҳар куни ўнлаб-юзлаб одамларни ўлдириш давом этмоқда. Қон тўкилиши оддий воқеага айланган. Бруклинда эса, қон тўкмасдан амалага оширилган масхарабозлик руҳидаги воқеа юз берибди. Ҳозир АҚШнинг Атлантик соҳили тарафлари...

  • 14:20Васила Иноят: МАРКАЗҚЎМДАГИ МАШМАША (1990 йилда митинггга рухсат беришни талаб қилиб Марказқўмга чиққан ва Ислом Каримни ўз олдиларига чиқишга мажбур қилган бирликчиларга бағишланади)

    (Васила Иноятнинг бу шеъри ҳажвий усулда Ислом Карим номидан ёзилган – “Ҳаракат”) Хой одамлар! Эшитмадим деманглар! Қаршимизда қатор бўлиб “Бирлик”чилар турибди. Хотин халаж, тап тортмасдан боласи ҳам юрибди. Телвизордан айттирдимку, қолдирдимку митингни, Яна нега тўпланишди тирриқ қилиб таъбимни? Овозини ўчиринглар, йўқотинглар кўзимдан, На қамоқдан қўрқишади, на кечаги сўзимдан. Бу бекорчи танбалларнинг қилай деса иши йўқ, Кўз қараши гарданингни тешворади мисл...

  • 12:36“Оҳангаронцемент”ни хусусийлаштиришда қаллоблик бор, энди Ислом Карим ҳам Фуҳушанинг ҳолига тушса керак

    Тошкент вилояти Хўжалик суди “Оҳангаронцемент” очиқ турдаги акциядорлик жамиятининг ғайриқонуний равишда хусусийлаштирилгани ва унинг МДҲда “Евроцемент” ширкатига бириктирилганини нотўғри деб топди. Бу ҳақда “Инетерфакс”га хабар қилган “Евроцемент” ширкати президенти Михаил Скорохода бу борада Ўзбекистон томони билан судлашишни бошлаганини айтган. «Ширкатни текшириш баҳонсида титиб ташлашди, лекин қонунбузарликка оид бирор факт топиша олмади. Ҳатто Рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси судг...

  • 01:07Юсуф Жуманинг нидоси ва "Ҳаракат"нинг ҳайқириши

    Малайзия самолётида ҳалок бўлганлар хотирасига (Юсуф Жума) Номард хоин инсоният Ҳақ йўлини тутмаябди. Бу дунёга эрлар эри Жавҳар Дуда етмаябди. Бори нафснинг ялоғида Ундан нари кетмаябди. Бу дунёга кураш пири Жавҳар Дуда етмаябди. Қўрқоқларга Худоман деб Юрган қўрқоқ подшолар бор. Хотинига қўриқчисиз Боролмаган юҳолар бор. Кураш деса онасининг Ичига бекинар, қалқмас. Ҳаммасидан биттагина Жасур Жавҳар Дуда чиқмас. Одамзот хару қуёндек Қул, ем бўлишга ярайди. Қачон шерлар наърасидан...

22 July 2014
  • 20:35Янги исломий халифа Европада ҳам халифат ўрнатажагини иддао қилди

    Ўрисларнинг ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги янги замон халифаси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг Европада биринчи ислом халифалиги тузиш бўйича ўз режаларини эълон қилгани ҳақида хабар берди. Халифамиз ўзининг Европадаги издошларига юзланар экан, Ироқдаги тарафдорлари тўлиқ ғалабага эришгач, Европага навбат келиши, Андалусия (Испания) ҳудудида бундай режим ўрнатилишини айтди. Халифанинг режасиига кўра, Европада бундай режим ўрнатилгач, европаликлар ҳаёти ва мол-мулки унга шахсан қасамёд қилган жангарилар...