Кундалик хабарлар - 31 July 2014

  • 20:14МТС ва Ўзбекистон ҳукумати ўртсида келишув имзоланди

    Оммавий ахборот воситаларига кўра, “Мобильные ТелеСистемы” МЧЖ, яъни МТС алоқа оператори Ўзбекистон ҳукумати билан муроса битимини имзолади. Унга мувофиқ, компания Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобиль алоқа хизматларини кўриш бўйича фаолиятини қайта тикланади. Битимга кўра, мамлакатда уяли алоқани амалга оширувчи ширкатнинг 50,01 фоиз акциясига МТС, 49,99 фоиз акциясига эса Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги унитар корх...

  • 19:29Саволлар кўп, аммо ҳали жавоб йўқ: АҚШ Ўзбекистондаги ҳарбий базасини тиклайдими?

    Кеча Оқсаройда Президент Ислом Карим АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Ллойд Остин III ни қабул қилди ва учрашув ортидан “РИА Новости” агентлиги АҚШ Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат жанубида янги ҳарбий база очиш ҳақида музокара олиб бораётгани ҳақида ёзди. Агентликка кўра, ҳарбий база эвазига Вашингтон йилига 1 миллиард доллар тўлашга тайёр. Хабарда таъкидланишича, АҚШ ҳукумати Термездаги аэропортида АҚШ ҳарбий контингенти, ҳарбий техникалари, аввало, а...

  • 01:03Кечагина ўткан кунларимиз: Яхши хабар - ББС "Ҳаракат" хабарларидан фойдаланмоқчи (“Ҳаракат” Агентлигининг сайтида 2013 йил 23 апрелда эълон қилинган камтарона қисқа хабар)

    Дунёча машҳур ББСнинг "BBC Monitoring" қанотининг партнерлик қилиш бошқармасидан "Ҳаракат" сайти раҳбариятига келган хатда, "Ҳаракат"ни манба сифатида кўрсатиб, унинг материалларидан фойдаланишга рухсат сўралган. "Ҳаракат" раҳбарияти ўзига бўлган эътибордан мамнун эканлигини урғулаб, ўз материалларидан фойдаланишга ижозат берди ва ҳар қандай ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. Бунга жавобан ББСдан ташаккур хати олдик. “Ҳаракат” Агентлигидан бугун, яъни 2014 йил 31 июль иловаси: ...

30 July 2014
  • 23:18Тожикистонда ярим йилда 21 наркоман ўлди, Ўзбекистондачи?

    Бу мамлакатнинг расмийларига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, Тожкистонда 7 мингдан ортиқ кўкнори одам, яъни наркоман касал бор, улардан 21 киши шу йилнинг биринчи ярмида ўлган. Касалларнинг ичида 200 аёл бор. Душанбе бу масалада биринчи ўринда – 2981 киши расман наркоман сифатида рўйхатга олинган. Ўзбекистонда бу каби маълумотлар тарқатилмайди. Аммо, ҳеч шубҳа йўқки, аҳолиси Тожикистондан тахминан 5 баравар катта бўлган Ўзбекистонда бу рақамлар 5 баравар катта бўлса керак.

  • 22:16Десятки человек пострадали от теракта в Синьцзяне

    28 июля ранним утром в уезде Шачэ Синьцзян-Уйгурского автономного района /СУАР, Северо-Западный Китай/ произошел серьезный террористический акт. Об этом сообщила местная милиция. Свора бандитов, вооруженных ножами и топорами, напали на правительственные ведомства и отделение милиции уезда Айлисиху /Elixku/, в уезде Хуанди /Hungdi/, не щадя мирных жителей. В результате чего десятки ханьцев и уйгуров погибли или получили травмы, была повреждена 31 автомашина. Местная милиция незамедлительн...

  • 21:52Алишер Курманов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

    Президент Ислом Каримнинг кечаги фармони билан бу лавозимга тайинланган Алишер Курманов ярим йил аввал Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси этиб тайинланганди. Кечанинг ўзида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида янги ўринбосарни таништириш маросими ўтди. Вазирликдан маълум бўлишича, Курманов Кореядан аввал Сингапур ва Австралияда ҳам элчи лавозимида фаолият олиб борган. Унинг Кореядаги ўрнини ким эгаллагани хусусида маълумот йўқ.

  • 20:22Яхши хабар: ўзбекистонлик ёш математиклар халқаро мусобақада иккинчи ўринни эгалладилар

    Мамлакатимиз ўқувчиларнинг математика бўйича терма жамоаси Жанубий Кореянинг Тэжон шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарларга кўра, мусобқалар шу йилнинг 21-26 июль кунлари ўтган ва мусобақаларда дунёнинг 31 давлатидан 600 ўқувчи иштирок этган. Мамлакатимиз ўқувчилари Тошкентда таниқли математик олимлардан мусобақа аввалида дарс олганига қарамай, филиппинлик тенгдошларига биринчи ўринни бой беришган. Эслатиб ўт...

  • 19:36Қорақалпоғистонда яна бир миршаб машинада одам босиб кетди

    “Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида милиция ходими машинани маст ҳолда бошқариб, уч кишининг ўлимига сабабчи бўлибди. Маст ҳолда машина бошқариб, уч кишини уриб юборган милиция ходими воқеа жойидан қочиб кетган. Аммо, уч кун ўтиб у ҳибсга олинган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига кўра, миршаб ҳозирда қамоққа олинган ва тергов ҳаракатлари бормоқда. Кечаги хабарларимизда тошкентлик миршаб Бахтиёр Толиповнинг уч кишини босиб кетгани в...

  • 18:46Душанбеда Ташқи ишлар вазиримиз Абдулазиз Комил нималар қилмоқда?

    Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар маҳкамалари раҳбарларининг Душанбеда учрашувларида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил ҳам иштирок этмоқда. 10 йилдан бери Душанбега мамлакатимизнинг Абдулазиз Комил даражасидаги раҳбарлари боришмагани ва бу ерда Роғун ГЭСи, темир йўл ва чегарага оид масалаларнинг муҳокама қилинишини назарда тутсак, делегациямизнинг ташрифи жуда ҳам муҳимдир. Аммо хабарлардан маълум бўлмоқдаки, Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ...

  • 16:35Нурсултон Назарбой мамлакат тараққиётининг актуал ижтимоий-иқтисодий масалаларини муҳокама қилди, Ислом Карим эса инида ҳам ўлимини кутиш билан овора. Нима қилиш керак?

    Бугун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой Бош вазир Масимов, Президент идорасининг раҳбари Нигматуллин ва ўзининг ёрдамчиси Оринбаев билан Оқўрда қароргоҳида мамлакат тараққиётининг актуал ижтимоий-иқтисодий масалаларини муҳокама қилди, дейилади давлатнинг Казинформ агентлиги тарқатган хабарида. Улар ўтган 7 ойда ижтимоий-иқтисодий соҳада бўлган ривожланишларни кўриб чиқиб, бор муаммоларни, Қозоғистонни жаҳоннинг энг ривожланган 30 мамлакати қаторига олиб кириш режалари қандай амалга оширил...