25 July 2014
07:21 - Мусулмонлар Идораси қарор қилди, Ислом Карим тасдиқлади: Рамазон байрамининг биринчи куни бўлган 28 июлда дам оламиз
Президент Ислом Карим Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 28 июль душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2014 йил 28 июлни дам олиш куни деб белгилади ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланишини ҳар доимгидек буюрди.

“Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширишлари талаб қилинди, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия шаклида буюрилди.

Ноиложмиз, буйруққа биноан, 28 июлда дам оламиз, Рамазонни байрам қилишни бошлаймиз.