Кундалик хабарлар - 28 August 2014
- 22:35Ўзбекистон Ҳиндистонга 2000 тонна уран хомашёси сотади
Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳукуматлари ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, Навоий кон- металлургия комбинати 5 йил мобайнида Ҳиндистонга 2 минг тонна уран рудаси концентратини етказиб беради. The Indian Express нашрига кўра, шартнома қиймати 3,5 миллиард АҚШ доллари бўлиб, бу Жанубий Кореяга сотилаётган уран миқдоридан 4 баравар кўпдир. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Жанубий Кореяга экспорт қилаётган уран миқдори 300-500 тоннани ташкил этади. Таъкидлаш керак, мамлакатимиз уран заҳираларининг к...
22:09Тошкентда Ҳамза туманининг номи ўзгаради
“Ҳаракат” агентлиги шу йилнинг апрель ойида пойтахтнинг Ҳамза тумани номи Яшнабодга ўзгартирилиши ҳақида хабар қилганди. Шу кунларда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида бу ҳақдаги қарор Ўзбекистон парламенти депутатлари муҳокамасига киритилгани ҳақида ёзмоқда. Шу муносабат билан маҳаллий газеталарда Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий шахсини қоралаш кампаниясига старт берилди. Куни кеча “Халқ сўзи” газетасида чоп қилинган профессор Муҳаммад Қуроновнинг мақоласида ўзбек совет адаби...
- 21:41Украинада нима бўлаётганини тушуниш қийин, аммо Путин урушда ташаббусни қўлга олмоқчи
Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларида руспараст-терористлар билан Украина қўшинлари ўртасидаги уруш, аслида, Россия-Украина ўртасидаги уруш эди. Аммо, Россия тўғридан-тўғри урушга кирмасдан, ўз олдамларидан иборат бўлган сепаратистлар қўли билан уруш олиб борар эди. Бу урушда Украина ҳарбийларининг қўли баланд келаётгани, улар ҳатто Донецк ва Луганск шаҳарларини қўлга киритиш учун тайёргарлик кўраётганларини ҳамма биларди. Путин билан Порошенконинг 26 август куни Минскда бўлиб ўтган учрашув...
- 20:57“Ҳаракат” хатқутисидан: “Каттақўрғонликлар ёмғирдан қутулиб, дўлга тутилди!”
Каттақўрғон нафақат Самарқандда, балки мамлакатимизда йирик туманлардан бири саналади. Бу заминдан юртимизнинг таниқли кишилари, жамоат ва давлат арбоблари етишиб чиққан. Аммо кейинги йилларда туманимизга қарғиш тегди шекилли, унга систематик равишда порахўр, лўттибоз ва ўғри-каззобларни ҳоким этиб тайинлашди. Туманнинг ҳозирда обиқ ҳокими Пирмат Ўсаровни олайлик. У доим ўз атрофига судланган, жиноятчи ҳамтовоқларни йиғиб олганди. Масалан, унинг ўринбосарлари Неъмат Расулов ва Нуриддин Шаропов...
20:12Ўзбекистонда қарийб 90 йиллик рекорд такрорланди
Шу йилнинг 23-24 август кунлари иссиқ Тошкентда Цельсий шкаласи бўйича 40 даражани ташкил этди. Синоптикларнинг хабарига кўра, бу ҳодиса сўнгги марта пойтахтда 1918 йилда қайд қилинган. Пролетариат ғалаба қилган ўша пайтда пойтахтда об-ҳаво 39,2 даражага кўтарилган. Гидрометеорология маркази мутахассисларига кўра, мамлакат жануби ва шимолида ҳамон 40 даражадан тушмаётган жазирама эрта-индин яна кўтарила бошлайди. Мустақиллик байрамидан сўнг у яна 40 даражадан ошиши кутилмоқда, бу кўрсаткич Қора...
19:27Ўзбекистон ИИВ сиёсий маҳбус Мурод Жўраевнинг аҳволи ёмонлигини рад қилмоқда
Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги қатор интернет нашрларида Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати, қашқадарёлик Мурод Жўраевнинг аҳволи оғирлиги борасидаги маълумотларга раддия берди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига кўра, жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/6-сонли (Чирчиқ) муассасада сақланаётган Мурод Жўраевнинг аҳволи яхши, унга барча шароитлар муҳаё қилинган. Ҳолбуки, унинг рафиқаси Холбика Жўраева сўнгги марта учрашув пайтида эрининг тишлари тўкилиб кетгани, оғир ишларг...
02:14Минскда Путин ва Порошенко учрашди, Нью-Йорк фондлар бозорининг ўта сезгир индекси Dow Jones тарихий рекорд ўрнатди
26 август куни Минскда ўтказилган Божхона Иттифоқи саммити бу саммитга Белорусия президенти Александр Лукашенконинг ташаббуси билан таклиф қилинган ЕИ Бош вазири ва Украина президенти Петр Порошенконинг бу ерга келиши туфайли саммит маъносини йўқотди. Чунки, ҳамманинг диққат марказида Путин ва Порошенконинг учрашуви турар эди. Бу учрашувга доир хабарлар ўта умумий шаклда бўлганидан тушуниш мумкинки, Путин ва Порошенко умумий фикрга келишолмаган. Аммо, ҳамма гап шундаки, жаҳоннинг ядровий кучи...
21:37Мустақиллик куни муносабати билан фахрий унвонлар, орден-медаллар бериш давом этмоқда, жазоланадиганлар йўқми?
23 август кунидаги хабарларимиздан бирида Ислом Карим Термез шаҳрига “Амир Темур” ордени, ўзбекистонлик уч кишига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берганини таҳлил қилар экан, орден ва унвонлар нима хизматлар учун берилди, деб савол қўйган эди. Мана 4 кун ўтди, Ислом Карим дасталаб орден-медаллар ва фахрий унвонлар тарқатиш билан овора. Масалан, бугун яна тахминан 100 кишига турли унвонлар берилибди. Майли, бугун бу унвонлар нима хизматлари учун берилди деган саволини қўйма...
19:22Истанбулда осмонўпар бинолар бузилади, чунки, улар жомеларнинг кўринишини бузмоқда
Бунга ишониш қийин, аммо аҳвол айнан шундай. Туркия Олий Суди Истанбулда сўнги ўн йилликларда қурилган бир қатор осмонўпар биноларни бузиб ташлаш ҳақида қарор чиқарди. Нимамиш, бу бинолар Истанбулнинг тарихий кўринишини бузармиш. Аслида, Туркия Олий Суди жомелар орқасидаги осмонўпар бинолар Истанбул жомеларининг кўринишини бузмоқда деб ҳисоблаётгани шубҳасиз. Шаҳарнинг тарихий кўринишини сақлаб қолишга интилиш олқишланиши керак бўлган воқеа эканлиги ҳам шубҳасиз. Аммо, ҳаётни тўхтатиб бўлмайд...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ташанов Дайнов
Добавить сведенияЧитать дальше...