27 August 2014
19:22 - Истанбулда осмонўпар бинолар бузилади, чунки, улар жомеларнинг кўринишини бузмоқда
Бунга ишониш қийин, аммо аҳвол айнан шундай. Туркия Олий Суди Истанбулда сўнги ўн йилликларда қурилган бир қатор осмонўпар биноларни бузиб ташлаш ҳақида қарор чиқарди. Нимамиш, бу бинолар Истанбулнинг тарихий кўринишини бузармиш. Аслида, Туркия Олий Суди жомелар орқасидаги осмонўпар бинолар Истанбул жомеларининг кўринишини бузмоқда деб ҳисоблаётгани шубҳасиз.

Шаҳарнинг тарихий кўринишини сақлаб қолишга интилиш олқишланиши керак бўлган воқеа эканлиги ҳам шубҳасиз. Аммо, ҳаётни тўхтатиб бўлмайди. Ҳаёт ўзгармоқда. Ҳар қадамда янгиликлар. Масалан, 200 йил аввал ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган осмонўпар биноларнинг оддий нарсага айланиши. Яна ким билсин, узоқни қўйиб туринг, яқин келажакда нималар бўлади?

Шундай экан, “шаҳарнинг тарихий кўриниши” деган тушунча ҳам ўз маъносини йўқотмайдими? Йўқотиши мумкин. Яна юз йилдан кейин айнан истанбулликлар қанча пул ишлатиб қурилган осмонўпар биноларни бузиб ташлаган яқин аждодлари устидан кулиб юрмасмиканлар?