28 August 2014
20:12 - Ўзбекистонда қарийб 90 йиллик рекорд такрорланди

Шу йилнинг 23-24 август кунлари иссиқ Тошкентда Цельсий шкаласи бўйича 40 даражани ташкил этди. Синоптикларнинг хабарига кўра, бу ҳодиса сўнгги марта пойтахтда 1918 йилда қайд қилинган. Пролетариат ғалаба қилган ўша пайтда пойтахтда об-ҳаво 39,2 даражага кўтарилган.

Гидрометеорология маркази мутахассисларига кўра, мамлакат жануби ва шимолида ҳамон 40 даражадан тушмаётган жазирама эрта-индин яна кўтарила бошлайди. Мустақиллик байрамидан сўнг у яна 40 даражадан ошиши кутилмоқда, бу кўрсаткич Қорақалпоғистон ва Хоразмда, Сурхондарёда 45 даражадан ошармиш.