27 August 2014
21:37 - Мустақиллик куни муносабати билан фахрий унвонлар, орден-медаллар бериш давом этмоқда, жазоланадиганлар йўқми?

23 август кунидаги хабарларимиздан бирида Ислом Карим Термез шаҳрига “Амир Темур” ордени, ўзбекистонлик уч кишига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берганини таҳлил қилар экан, орден ва унвонлар нима хизматлар учун берилди, деб савол қўйган эди. Мана 4 кун ўтди, Ислом Карим дасталаб орден-медаллар ва фахрий унвонлар тарқатиш билан овора. Масалан, бугун яна тахминан 100 кишига турли унвонлар берилибди.

Майли, бугун бу унвонлар нима хизматлари учун берилди деган саволини қўймайликда, масаланинг бошқа тарафига қарайлик.

Ўзбекистондек мамлакатнинг иқтисоди чўкмоқда. Иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича 2005 йили Қозоғистондан 5,5 баравар орқада эдик, ҳозир 10 баравар оқадамиз. Бизда ўртача ойлик 80 доллар атрофида, қозоқларда 700 доллардан кўпроқ. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади. Миллионлаб ўзбеклар бола-чақасини боқиш учун Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларга бориб мардикорлик қилишга мажбур бўлмоқдалар.

Нега бундай аҳволга тушдик? Ал Хоразмий, Ал Беруний, Мирза Улуғбек авлодларини ким бу аҳволга туширди? Бу саволларинг жавобини, бизни бу ҳолга туширганларнинг исмини топиш қийин эмас. Демак, айбдорларни топиб, жазолаш керак эмасми? Ишни Ислом Карим ва унинг ҳукуматидагилардан бошлаш керакмасми?