Кундалик хабарлар - 23 April 2015
- 23:09Хонанда Шаҳбоз Низомутдинов вафот этди
Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли “Ялла” гуруҳининг илк хонандаларидан бири Шаҳбоз Низомиддинов 69 ёшида юрак хуружи туфайли вафот этди. Совет даврида “Ялла” гуруҳида ишлаб, кўпчилик мусиқа ихлосмандларининг олқишини қозонган хонанда 2013 йили NTT телеканалига берган интервьюсида соғлиги туфайли санъатни тарк этгани хусусида интервью берганди. Шаҳбоз Низомиддинов таниқли актриса Зарина Низомиддинованинг отаси. Аллоҳ у кишини раҳматига олсин!
22:16Ислом Карим БАА миршаббошисини яширинча қабул қилибди
CA-News агентлиги Абу-Даби давлат порталига асосалниб берган хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим 20 апрель куни Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазири, бош вазир ўринбосари шайх Сайф бин Зайд ал-Наҳайянни қабул қилган. Аммо Ўзбекистонда БАА расмийсининг Тошкентга келиб-кетгани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади. Агентлик хабарида БАА ички ишлар вазири, генерал-лейтенант ал-Наҳайян Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси, генерал-полковник Рустам Иноят билан ҳам учрашган....
- 21:10Бухорода улкан ресторанга ўт кетди
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, 22 апрель куни тахминан соат 15 ларда Бухоронинг 5-микрорайони Жомий кўчасида жойлашган “Қамиш-бар” номи билан танилган ресторанда маиший газ портлаши юз берган. Гувоҳларнинг айтишича, портлаш шу даражада кучли бўлганки, рестораннинг томи олиб ташланган, яқинда жойлашган кўп қаватли ўйларнинг деразалари синиб кетган. Мазкур воқеа хўрандалар гавжум бўлган пайтда содир бўлган. Ёнғин ўчириш хизмати ва милиция ходимлари ўз вақтида етиб келганлигига қарам...
- 02:25Ўзбекистонда икки ойда 54 киши маиший газдан заҳарланган
“Ўзгазтранс” ширкати вакилига кўра, шу йилнинг давтлабки икки ойида мамлакатда 19 марта маиший газдан фойдаланиш билан боғлиқ кўнгилсизликлар юз берган ҳамда оқибатда 31 киши оламдан ўтган. Яна 23 нафар фуқаро заҳарланиб, шифохоналарга ётқизилган. Вакилнинг иқрорича, 2014 йилда Ўзбекистон ҳудудида 37 марта маиший газдан фойдаланиш билан боғлиқ муаммо содир бўлган ва 55 киши ҳалок бўлиб, 83 киши турли даражада жароҳатланганди. Солиштирилганда бу йил маиший газдан заҳарланиш сезиларли даражада ...
01:05“Номер 44” фильми Ўзбекистон кинопрокатида ҳам таъқиқланди
“РИА Новости” хабарига кўра, Ўзбекистонда ҳам “Номер 44” (инглизча вариантида - Child 44) блокбастери прокатдан олинди. Россия, Белоруссия, Қирғизистон ва Украина сингари мамлакатларда аллақачон таъқиқланган фильм ўтган аср ўрталаридаги СССРда рўй берган сирли қотилликларни ўз ичига олади. “Ўзбеккино” миллий ширкати вакили эса Ўзбекистонда фильмни прокатдан олиш – фильм дистрибьюторларининг қарорига асосан амалга оширилганини иддао қилди. Аммо республикада мазкур фильм прокати билан айнан кимни...
23:08Австрия ҳам турклар арманиларни қатлиом/геноцид қилганини тан олди, ҳақиқат қаерда?
Бугун Австрия параламенти Усмонли Императорлиги даврида 1915 йилдан бошлаб 1,5 млн армани ўлдирилгани ҳақидаги арманиларнинг иддаосини қабул қилиб, арманиларга қарши геноцид бўлгани ҳақида баёнот қабул қилди. Туркия у мамлакатдан элчисини вақтинчага чақириб олди. Европада бир қатор мамлакатлар, хусусан, Франция ҳам шу каби қарорга келган ва ҳатто бу геноцидни рад этишни жиноят сифатида белгилаган. АҚШ расман “геноцид” сўзини ишлатмасдан бу қирғинни қабул қилмоқда. Унинг бир неча штатларида ар...
- 22:15Жанубий Корея Ўзбекистон мудофаасини кучайтиришга ёрдам бермоқчи
Бугун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Қобул Бердининг Жанубий Кореяга беш кунлик ташрифи бошланди. Статистикага кўра, мазкур ташриф сўнгги етти йил ичида Марказий Осиё давлатлари мудофаа вазирининг Жанубий Кореяга қилган биринчи ташрифи ҳисобланаркан. Жанубий Кореянинг Yonhap ширкатига кўра, вазириммиз Қобул Берди Сеулда Жанубий Корея мудофаа вазири Хан Мин Ку билан музокаралар олиб боради. Музокаралар давомида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши кутилмоқда. Меморандум ҳарбий таълим соҳ...
21:43Тошкентдаги машҳур трактор заводи ёпилади
Mаҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарларга кўра, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасидаги энг йирик корхонларидан бири бўлган Тошкент трактор заводи ёпилмоқда. Маълум бўлишича, шу йилнинг ёзида корхона кредиторларининг йиғилишида у банкрот деб эълон қилинганидан сўнг, завод ёпилади. Кредиторлар ушбу қарорни тасдиқлаш учун хўжалик судига мурожаатнома тайёрлашибди. Тошкент шаҳар хўжалик суди ушбу масалани 27 апрель куни кўриб чиқади ва ҳеч қандай шубҳа йўқки, талабни қондиради, чун...
20:21Ўзбекистонга АҚШ делегацияси келди
Бугун, 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Америка Қўшма Штатлари Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Даниел Розенблум бошчилигидаги делегацияни қабул қилибди. Вазирлик ахборотига кўра, суҳбат давомида икки томон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинган. “Баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиш чоғида Афғонистондаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашувда АҚШнинг Аф...
07:13Ислом Карим ҳокимиятда рокировкалар қилиш билан овора, давлатнинг келажаги билан ҳеч кимнинг иши йўқ
Ўтган йили Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган полковник Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташкилий кадрлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. Бу одам бир йил аввал айнан ўзин эгаллаган лавозим соҳибининг ўринбосарлигидан Ички ишлар вазирлигига юборилган эди. Шу пайтгача Президентнинг Давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаётган Ихтиёр Абдуллаев збекистон Репсубликаси Бош прокурори этиб тайинланди, энди собиқ Бош ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Самат Мурод
Добавить сведенияЧитать дальше...
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведенияЧитать дальше...