22 April 2015
21:43 - Тошкентдаги машҳур трактор заводи ёпилади
Mаҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарларга кўра, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасидаги энг йирик корхонларидан бири бўлган Тошкент трактор заводи ёпилмоқда. Маълум бўлишича, шу йилнинг ёзида корхона кредиторларининг йиғилишида у банкрот деб эълон қилинганидан сўнг, завод ёпилади.

Кредиторлар ушбу қарорни тасдиқлаш учун хўжалик судига мурожаатнома тайёрлашибди. Тошкент шаҳар хўжалик суди ушбу масалани 27 апрель куни кўриб чиқади ва ҳеч қандай шубҳа йўқки, талабни қондиради, чунки ТТЗни ёпиш ҳукуматнинг қарори эканлигини ёш бола ҳам тушунади. Қолаверса, шу йилнинг март ойида Тошкент хўжалик суди ТТЗни банкрот деб эълон қилиш жараёнини бошлашга рухсат ҳам берган.

Завод Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Тошкентга СССРнинг ғарбий қисмидан эвакуация қилинган корхона негизида ташкил этилган. Унинг лойиҳавий қуввати йилига 12 минг трактор ва 13 минг тиркама ишлаб чиқаришга мўлжалланганди. Аммо охирги йилларда ички бозорда харид қилиш қобилиятининг тушиб кетиши ҳамда ишлаб чиқаришда замонавий техниканинг йўқлиги натижасида корхона фақат 20 фоиз қувват билан ишлаётганди.

Ўз вақтида заводнинг ишлаб чиқарган пахта терими машиналари ўрнини 30 миллионлик қуллар армиясидан иборат ерлик аҳоли қўлга олди. Шунга қарамай ёпилаётган Тошкент трактор заводи ҳамда “Чирчиқсельмаш” ОАЖ негизида янги заводлар ташкил этилиши режаланмоқда.

Шундай заводни ўз вақтида замонийлаштирмасдан, уни банкротга олиб келган Ислом Карим режимининг Ўзбекистон олдидаги бу жинояти ҳеч қачон кечирилмайди.