22 April 2015
07:13 - Ислом Карим ҳокимиятда рокировкалар қилиш билан овора, давлатнинг келажаги билан ҳеч кимнинг иши йўқ
Ўтган йили Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган полковник Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташкилий кадрлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. Бу одам бир йил аввал айнан ўзин эгаллаган лавозим соҳибининг ўринбосарлигидан Ички ишлар вазирлигига юборилган эди.

Шу пайтгача Президентнинг Давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаётган Ихтиёр Абдуллаев збекистон Репсубликаси Бош прокурори этиб тайинланди, энди собиқ Бош прокурорга айланган Рашитжон Қодиров эса Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси лавозимига ўтказилди.

Кеча янги Бош прокурорни Бош прокуратура ходимларига таништирган Бош вазир Шавкат Мирзиё президентнинг бундай ислоҳотни амалга оширишидан мақсади - қонунлар назоратини яна-да кучайтириш эканлигига урғу берганмиш. Сўнги йилларда дунёнинг энг ёмон 10 та диктаторлиги рўйхатидан чиқмаётган Ўзбекистон каби давлатда қонунлар назоратини кучайтириш ҳақида гапиришнинг ўзи кулгили эканлигини гапириб ўтириш ҳам ортиқча.